Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Taksist akadan Lola haqida
Men taksis edim bir qiz har kuni chiqardi 1000söm berib qaytimini olmasdi bir kuni yolg'iz edik u...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Maktab / kollej / sinfdosh / kursdosh | Беғуборим эдинг- ку. .. Муаллиф: Ғиёсиддин Ғаффоров 2 - кисм Davomi
<< 1 2 3 >>
эсига
тушиб кетди. Ташқарига чиқиб, кун
совуқ бўлишига қарамай, ҳовлидаги
сув жўмрагидан сув ёқиб, бошини
тагига тиқиб, узоқ вақт ушлаб турди.
Кейин бошини кўтарди. Бақирмоқчи
бўлдику, лекин кеч тушганлиги
сабабли бу фикридан қайтди. Кейин
хонасига қайтиб, бошини қуритди.
Устидаги ҳўл бўлган кийимларини
алмаштирди. Ётиб ухлади.
5 ойдан сўнг...
Эрта Баҳор... "Лайло, Лайлохон бу
ёққа қарагин. Мени кўйлагим осиб
қўйилган жойида йўқ. Кўрмадингми?”,
- деди Акмал ошхонада нонушта
тайёрлаётган Лайлога. Лайло унга
жавобан: "Дазмолни ёнига
қўйгандим. Кеча қарасам, ёқаси кир
бўлган экан. Ювиб, эрталаб
дазмоллаб қўйдим”, - деди. Ҳафиза
опа, Акмал ва Лайло, биргаликда
ўтириб эрталабки нонуштани
қилишди. Сўнг Акмал ва Ҳафиза опа
ишига кетишди. Акмал аввалгидек,
яна ҳайдовчилигига қайтди. Ҳар
ҳолда ўзи биладиган иши. Кейин
дўстлари билан бўладиган
зиёфатларга ҳам бормай қўйди.
Борса ҳам, 15 дақиқадан кейин
кетарди. Ичкилик ва бошқа зарарли
одатларни ҳаммасини ташлади. У
бутунлай ўзгарди. Уни ҳеч ким
олдинги Акмал демасди. Ҳафиза опа
эса мактабда ўқитувчилик қиларди.
Бир нечта фандан дарс берарди.
Жуда ақлли аёл. Лайло эса, 22 ёшда
экан. У олийгоҳда ўқийди. Ҳафиза
опа, қизини ҳам ўзига ўхшаб,
ўқитувчи қилмоқчи. Шу йилми,
келаси йилми ўқишни битиради.
Акмал ўз оиласини яна топганди.
Топгандек эди! Кейин ҳар ой, уй
тўловини ҳам олмай қўйган. Кечки
пайт Бахтиёр ака Акмални уйларига
чақиртирдилар.
Мана Акмал, ёшинг ҳам 30 дан ошиб
қолди. Сен тенгиларда ҳозир 3-4
тадан бола бор. Шунга сени
уйлантирмоқчимиз.
- Бахтиёр ака. Раҳмат, лекин...
- Лекинингни қўй. Биз бош-қош
бўлиб уйлантирмасак, сени ким
уйлатиради? Ҳеч қандай эътирозинг
қабул қилинмайди.
- Лекин ким менга қизини бераркин?
Ахир...
- Нима ахир, сендан баттарларга
қизини беришаяптику! Сен яхши
боласан. Қиз бор. Ҳаммаси ҳал
қилинган. Фақат сен рози бўлсанг
бўлди.
- Ким?
- Лайло. Ҳафизахонни қизи.
Лайлохон.
- Ахир мен уни синглимдек
кўраманку.
- Акмал, болам. Бу таклифимни аввал
Ҳафизахонга айтдим. Қизим билан
гаплашиб кўраман дедилар. Кейин
қизлари рози эканлигини айтдилар.
Лайло яхши қиз.
- Лекин у мендан жуда ёш. Кейин
мен унга муносиб эмасман.
- Муносибсан. Биз сенларни бир-
биринга муносиб кўраяпмиз.
- Нега улардан сўрашдан аввал,
мендан сўрамадингиз?
- Сен осон кўнсанг керак деб
ўйлагандим.
- Эҳҳ, Бахтиёр ака. Қачон
айтгандингиз уларга?
- 1 ҳафтача бўлиб қолди. Сени ҳеч
ушлай олмадим. Шунга бугун кеч
бўлса ҳм, чақириб чиқдим.
- Ўзим ҳам айтдим, нега улар
ўзгариброқ қолишди деб. Мен уларни
кўзига энди қандай қилибқарайман?
- Ҳеч нарса бўлмагандек. 1 ҳафта
қандай юрган бўлсанг, мана шундай
юравер. 2 ҳафтадан кейин тўй.
2 ҳафтадан сўнг тўй бўлиб ўтди. Жуда
катта бўлмаса ҳам, кичикроқ қилиб
тўй қилинди. Ҳафиза опанинг
қариндошлари келди, бу ёқдан қўни
қўшинлар, Акмалнинг дўстлари... Тўй
ўтди. Акмал ва Лайло бир-бирига
мос, аҳил оила бўлиб яшай
бошлашди... Ҳафиза опа ҳам ҳурсанд
эди. Ҳаммаси кўнгилдагидек...
1 йил деганда Лайло қиз фарзандли
бўлди. Қувончлар чексиз. Акмал,
қизига ҳаёли, иффатли, бокира,
беғубор, маъсума, чиройли, гўзал
бўлсин деб «Азро» деб исм қўйди.
Арабча исм экан. Рости ҳам қизалоқ
чиройли эди...
Бир қанча вақт ўтди. Лайло қизи
Азрони навбатдаги шифокор кўригига
олиб борди. Шифокор қизалоқни
яхшилаб текшириб, уни бошқа
шифохонага яна қайта текшириш
учун юборди. Жавоби тайёр бўлди.
Бола туғма генетик касал. Ўсишдан ва
ривожланишдан орқада қолаётган
экан. Суяклари ҳам нимжон... Бу
Лайло ва Акмал учун оғир зарба
бўлди. Даволашни эса... даволаб
бўлмайди. Қиз ёши катта бўлгани
билан, ўзида унча ўзгаришлар
бўлмади. 3 йилдан кейин, яна
фарзанд кўришди. Бу бола соғлом
туғилди. Азро ўрнидан тура олмасди.
Ўзига ҳам хизмат кўрсата олмасди.
Овқатланиши ва бошқа ишларга ҳам
кимдир ёрдам бериши керак эди. Кўп
эътибор Азрога қаратилар эди...
Унинг тили анча олдин чиқган. Бир
ширин гапирарди. Азрони ҳар 3
ойда текширтириб туриш керак.
Акмал ва Лайло уни шифокор
қабулига олиб боришди.Уларни
доимги, ёши 65 ларга бориб қолган
бир кекса шифокор аёл қабул қилди.
Болани кўрди. Қоғозга нимадирлар
ёзди.
Лайлога ва унинг қўлидаги чақалоққа
қаради. Сўнг Акмални ташқарига
бирга чиқишини таклиф қилди.
Лайло чақалоқ ва Азро билан шу
хонада қолди. Шифокор аёл Акмалга
гап бошлади:
- Акмал, болам. Қизингни кўрдим.
Ўзгаришлар йўқ. Сенга маслаҳатим
бор.
- Қандай маслаҳат?
- Энди кўнасанми, йўқми бу сенинг
ҳоҳшинг. Менинг вазифам, сенга бу
гапларни айтиш. Сени ўйлаб...
- Айтаверинг.
- Қизингга қарашга
қийналмаяпсизларми?
- Йўқ. Қийналмаяпмиз. Аёлим
қараяпти. Қийналяпман демади.
Ўзим ҳам қарашиб тураман.
Қайнонам ҳам қарайдилар.
- Аёлингга ҳеч эътибор бердингми?
Аввалгидан анча ўзгарган. Ранги сал
оқаргандек. Чарчаган. Лекин юзага
чиқармаяпти.
- Йўқ, у ҳар доимгидек.
- Сен яхшилаб қараб кўр. Кўзларига
қарагин. Ичига ботиб кетган.
- Уни яхшиланиши учун нима
қилишим керак?
- Азрони махсус болалар уйига
топшир. У ерда уйингдагидан яхши
қарашади.
- Йўқ, йўқ, ҳеч қачон. Бундай қила
олмайман.
- У ерда парвариш яхши. Докторлар
назорати остида бўлади.Махсус
энагалар қарайди.
- Бундай қила олмайман. Боламдан
воз кеча олмайман.
- Сенга воз кечгин демаяпман.
Ҳоҳлаган пайтинг бориб кўраверасан.
Аёлингга ачинмайсанми?
- Ачинаман. Ўзим унга
ёрдамлашаман. Ўзим қарайман.
Ҳамма эътиборимни унга
қаратаман.
- Кичик боланггачи? Унга ким
эътибор қаратади?
- Унга ҳам.
- Улгурармикансан?
- Эплайман.
- Яна фарзандли бўласизларми?
- Ҳа, насиб қилса.
- Унга ким қарайди?
- Ўзимиз қараймиз.
- Эътиборинг, вақтинг етармикан?
- Етади.
- Ишламайсанми?
- Ишлайман!
- Мен сенга тажриабамдан келиб
чиқиб айтаман. Кейин ҳулоса
ўзингдан. Мана ҳозир қараяпсан.
Ёши катта бўлганда ҳам қарайсизлар.
Кейин бошқа фарзандларингиз ҳам
катта бўла бошлайди. Сизлар ҳамма
эътиборингизни Азрога берасизлар.
Улар чеккада катта бўлади. Сал
қўлидан иш келгандан кейин, улар
Азрога қарашади. Ҳар бир жойда
унга қарашади. Болада улар, кўнглига
тегади. Қара деб, ниқтайверган
сизларни ҳам, Азрони ҳам ёмон
кўриб қолишади. Меҳрсиз ўсишади.
Кейин улардан сен меҳр кутмагин.
Мени гапларим шу... Болалар кўпроқ
меҳрга муҳтож...
- Ҳм. Ҳўп, ўйлаб кўраман. Раҳмат
сизга. Акмал 1 ҳафта бу ҳақида ўйлаб
юрди. Лайлога қаради. Рости ҳам
анча сўлиб бораяпти. Кейин Ҳафиза
опага бу ҳақида айтди.
Тушунтирди. Улардан Лайлога
айтишларини сўради. Кечаси Лайло,
Акмалга:
- Мен норозиман. Ҳеч қачон Азрони
ногирон болалар уйига бермайман.
Менинг соғлиғим яхши. Болани
бермайман.
- Лайло, менга ҳам бу қарорга келиш
осон бўлмади. Болаларни ўйлаб шу
қарорга келдим.
- Кўчада одамлардан уялмайсизми?
Боласини боқа олмай, болалар уйига
топширибди дейишидан
уялмайсизми!?
- Уяламан. Лекин сенам мени
тушунишга харакат қилгин.
- Мен ҳач нарсани тушунмайман.
Болага ўзим қарайман, агар сизга
оғирлик қилаётган бўлса!
- Мен сени ўйлаяпман.
- Мени ўйламанг!
Шундай қилиб, Азрога ўзлари
қарайдиган бўлишди. Болага қараш
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top