Tasodifiy hikoya: S@S@Z hikoya 2-qism
Bexzod to tuzalib shifoxonadan chiqguniga qadar Komola uning oldiga xar kuni kelib xabar oladi. Bexz...davomi
Bexzod to tuzalib shifoxonadan chiqguniga qadar Komola uning oldiga xar kuni kelib xabar oladi. Bexz...davomi
Библиотека | Maktab / kollej / sinfdosh / kursdosh | Беғуборим эдинг- ку. .. Муаллиф: Ғиёсиддин Ғаффоров 2 - кисм Davomi
ҳам осон эмасди. Кўп парвариш
талаб қиларди. Акмал тунлари билан
қарарди, Лайло кундузи. Акмал
ишида яхши ишлай олмади.
Автобусни уриб олишига оз қолди.
Кейин Лайло тундаям ўзи қарайдиган
бўлди. Бу ёқда уй ишлари... 6 ойга
бориб, Лайло йиқилди. Касалхонага
олиб бориб, 10 кун даво курси олди.
У пайтгача болаларга энага ёллашди.
Чиқганидан кейин Ҳафиза опа,
Азрони Болалар уйига олиб боришга
кўндирдилар. Лайло, аввал у ердаги
шароит билан танишиб келди. Кейин
рози бўлди. Тўғрисиям, у ердаги
шароит, ўзларининг уйларидан ҳам
яхши эди. Азрони Болалар уйига
топширишди. Кетишаётганда Азро,
ширингина чучук тили билан:
"Илтимос, мени ташлаб кетманглар,
мен сизларни яхши кўраман-ку. Мен
сизларсиз яшай олмайман. Ойижон,
адажон. Мени олиб кетинглар. Мен
ўзим...”, - деди. У мен ўзим ҳали
юраман демоқчи бўлганди. Лекин
юра олмаслигини, биларди. Қўллари
ҳам кичик, кейин қийшиқ ўсаётганди.
Лайло ва Акмал кўзларига ёш олиб,
йиғлаб кетишди. Орқаларига,
орқаларидан «Олиб кетинг», деб
илтижо қилаётган Азрога қараб
қолишди... Кечаси билан икковлари
ҳам ухлай олишмади. Азрони роса
эслашди. Соғинишди. Негадир
қилган ишларини хато деб
ўйлашарди. «Эртагаёқ қайтариб олиб
келамиз», - деб бир-бирларига сўз
беришди. Юрагининг бир парчаси,
чиройлиси, беғуборини узоқларга
ташлаб келишдида. Эрталаб Акмал
ўзи "Болалар уйига” борди. "Азрони
олиб кетаман”, - деди. Лекин... Азро
айрилиққа чидай олмай... кечаси
билан отаси ва онасини сўраб...
кўзларидан ёш дарёдек оқиб...
Шифокорлар уни сақлаб қола
олишмабди. Акмал келишидан 10
дақиқа олдин жони узилибди...
Шифокорлар энди уларга хабар
бермоқчи бўлиб туришган экан...
Акмал бу хабарни эшитиб, қотиб
қолди. У тинмай: "Азро, Азро қизим,
кечир мени. Кечир Азро қизим.
Азро”, - деб пичирларди ва
"Азрооооо”, - деб бақириб юборди.
Шифокорлар унга тинчлантирувчи
дори беришди. Кейингина Азрони
ёнига киришга руҳсат беришди.
Акмал йўлакдан чайқала-чайқала
кеча ўз қўллари билан Азрони
ётқизиб келган хонага борди. Азрони
караватига яқинлашиб, унинг устига
ёпилган оқ матони олиб ташлади.
Азрони мурдаси бир бурдагини бўлиб
қолганди... Акмал ўзидан ўзи
нафратланиб кетди. Кўзлариданги
ёшни тия олмади. Лайлога қўнғироқ
қилиб, Азро энди йўқлиги зўрға
айтди. Ундан ҳам кечирим сўради.
Озгина Азрога қараб туриб, уни
бағрига маҳкам босди. "Кечир, Кечир
мени, Беғуборим. Кечир!” - деди.
Нимадир эсига тушиб, хонадан ўқдек
отилиб чиқиб кетди. Кўчадан такси
тўхтатиб, Азрони "Болалар уйига”
олиб боришга кўндирган шифокор
аёлнинг ёнига борди. Бугун унинг иш
куни эмас экан. Ўша ердан унинг
манзилини олиб, уйига бормоқчи
бўлди... Манзилни олди ва борди.
Эшикнинг ёнига етганда, эшикни
очишга иккиланди. Унга нима
дейди? У буни мажбурламадику?
"Ҳоҳласанг” деганди. Унда нима айб?
Ўз тажрибасидан айтди. Шундай
бўлишини билмаганку. Акмал шулар
ҳақида ўйлади. Лекин ичидаги
нафрати бир томонда уни
шифокорни айблашни бошлаётганди.
Эшикни тақиллатмоқчи эди, эшик
очилиб, бир йигит чиқди ва ичкарига
қараб бақирди: "Нима менинг умрим
шу ногиронга қараб ўтиб кетиши
керакми? Чарчадим. Доим бир гапни
қайтаверасизлар. «Аканга қара,
аканга қара». Ёшлигим қандай
ўтганини эслай олмайман. Эсимни
таниганимдан бери, акамнинг тагини
алмаштираман. Кўчада ўртоқларим
гапиравериб, бездириб юборган.
Мана шу ногиронни деб, севган
қизим ҳам мендан воз кечди. «Куним
акангизга қараш билан ўтадими?», -
деб. Сиз мени тушунмаяпсиз ойи.
Менинг ҳам ўзимга яраша орзу
ҳавасларим бор. Қизларингизни
узатиб юбордингиз. Қараб туришса
бўларди. Акам эрта-индин ўларди.
Ўзингиз айтгандингизку, бундай
касаллар узоққа бормайди, - деб”.
Акмал бу гапларни эшитиб, оғзи
очилиб қолди. Ичкаридан бошқа
дудуқланган секин айтилаётган овоз
келди: "Оннаммиззггааа
ббаққиррммаа. Нноддонн. Ккўззиннг
ккўр ббўллаадди”. Акмал ичкарига
эшикдан қаради. Ҳовлида караватда
бир киши ётарди. Соқоллари ўсган.
Жуссаси озғин. Гапираётганда
бошини кўтариб, қалтираб кетарди.
Шифокор аёл Акмални кўриб, унинг
ёнига чиқди. Ўзининг ҳам шундай
ўғли борлигидан уялгандек, ерга
қараб қўйди. Кейин Акмалга: "Менга
ҳам айтишганди «Болалар уйига
топширгин», - деб. Лекин, бундай
қила олмагандим. Мана кўриб
турибсан. Сенга ўзимнинг ҳаётимни
мисол қилиб айтгандим. Бошқаларда
ҳам кузатганман...”- деди. Акмал ҳеч
сўз айтмай унинг ёнидан кетди. У
нима ўйлашни ҳам, нима қилишни
ҳам билмай қолганди. Бармоғини
қайси жойига теккизса ҳам оғрирди.
Болалар уйига бориб, Азронинг
мурдасини олиб кетиб, дафн
қилишди. Ҳамма қабр ёнидан кетди.
Фақат Акмал қолди. Узоқ вақт
дўппайиб турган Азронинг
кичкинагина қабрига тикилиб
ўтирди. Кейин қабрни қучоқлаб
йиғлади: "Майли эди, қолган
болаларим бемеҳр бўлса ҳам, майли
улар мени ёқтирмаса ҳам, сен тирик
бўлсанг бўлди эди. Азро, кечир нодон
отангни. Сенинг қалбингни ўйламай
узоқларга ташлаб келганим учун
мени кечир, қизим. Нега ташлаб
кетдинг? Беғуборим эдингку! Сени
қайтиб олиб кетмоқчи эдимку! Нега
кутмадинг? Беғуборим... Мени кечир,
бебурд отангни кечир. Сени увол
қилдим! Нега биздан бутунлай
кетдинг? Беғуборим эдингку! Азро...”.
Акмални гўрков келиб, қабрни
устидан олиб кетди...
Ҳаёт эса давом этади...
талаб қиларди. Акмал тунлари билан
қарарди, Лайло кундузи. Акмал
ишида яхши ишлай олмади.
Автобусни уриб олишига оз қолди.
Кейин Лайло тундаям ўзи қарайдиган
бўлди. Бу ёқда уй ишлари... 6 ойга
бориб, Лайло йиқилди. Касалхонага
олиб бориб, 10 кун даво курси олди.
У пайтгача болаларга энага ёллашди.
Чиқганидан кейин Ҳафиза опа,
Азрони Болалар уйига олиб боришга
кўндирдилар. Лайло, аввал у ердаги
шароит билан танишиб келди. Кейин
рози бўлди. Тўғрисиям, у ердаги
шароит, ўзларининг уйларидан ҳам
яхши эди. Азрони Болалар уйига
топширишди. Кетишаётганда Азро,
ширингина чучук тили билан:
"Илтимос, мени ташлаб кетманглар,
мен сизларни яхши кўраман-ку. Мен
сизларсиз яшай олмайман. Ойижон,
адажон. Мени олиб кетинглар. Мен
ўзим...”, - деди. У мен ўзим ҳали
юраман демоқчи бўлганди. Лекин
юра олмаслигини, биларди. Қўллари
ҳам кичик, кейин қийшиқ ўсаётганди.
Лайло ва Акмал кўзларига ёш олиб,
йиғлаб кетишди. Орқаларига,
орқаларидан «Олиб кетинг», деб
илтижо қилаётган Азрога қараб
қолишди... Кечаси билан икковлари
ҳам ухлай олишмади. Азрони роса
эслашди. Соғинишди. Негадир
қилган ишларини хато деб
ўйлашарди. «Эртагаёқ қайтариб олиб
келамиз», - деб бир-бирларига сўз
беришди. Юрагининг бир парчаси,
чиройлиси, беғуборини узоқларга
ташлаб келишдида. Эрталаб Акмал
ўзи "Болалар уйига” борди. "Азрони
олиб кетаман”, - деди. Лекин... Азро
айрилиққа чидай олмай... кечаси
билан отаси ва онасини сўраб...
кўзларидан ёш дарёдек оқиб...
Шифокорлар уни сақлаб қола
олишмабди. Акмал келишидан 10
дақиқа олдин жони узилибди...
Шифокорлар энди уларга хабар
бермоқчи бўлиб туришган экан...
Акмал бу хабарни эшитиб, қотиб
қолди. У тинмай: "Азро, Азро қизим,
кечир мени. Кечир Азро қизим.
Азро”, - деб пичирларди ва
"Азрооооо”, - деб бақириб юборди.
Шифокорлар унга тинчлантирувчи
дори беришди. Кейингина Азрони
ёнига киришга руҳсат беришди.
Акмал йўлакдан чайқала-чайқала
кеча ўз қўллари билан Азрони
ётқизиб келган хонага борди. Азрони
караватига яқинлашиб, унинг устига
ёпилган оқ матони олиб ташлади.
Азрони мурдаси бир бурдагини бўлиб
қолганди... Акмал ўзидан ўзи
нафратланиб кетди. Кўзлариданги
ёшни тия олмади. Лайлога қўнғироқ
қилиб, Азро энди йўқлиги зўрға
айтди. Ундан ҳам кечирим сўради.
Озгина Азрога қараб туриб, уни
бағрига маҳкам босди. "Кечир, Кечир
мени, Беғуборим. Кечир!” - деди.
Нимадир эсига тушиб, хонадан ўқдек
отилиб чиқиб кетди. Кўчадан такси
тўхтатиб, Азрони "Болалар уйига”
олиб боришга кўндирган шифокор
аёлнинг ёнига борди. Бугун унинг иш
куни эмас экан. Ўша ердан унинг
манзилини олиб, уйига бормоқчи
бўлди... Манзилни олди ва борди.
Эшикнинг ёнига етганда, эшикни
очишга иккиланди. Унга нима
дейди? У буни мажбурламадику?
"Ҳоҳласанг” деганди. Унда нима айб?
Ўз тажрибасидан айтди. Шундай
бўлишини билмаганку. Акмал шулар
ҳақида ўйлади. Лекин ичидаги
нафрати бир томонда уни
шифокорни айблашни бошлаётганди.
Эшикни тақиллатмоқчи эди, эшик
очилиб, бир йигит чиқди ва ичкарига
қараб бақирди: "Нима менинг умрим
шу ногиронга қараб ўтиб кетиши
керакми? Чарчадим. Доим бир гапни
қайтаверасизлар. «Аканга қара,
аканга қара». Ёшлигим қандай
ўтганини эслай олмайман. Эсимни
таниганимдан бери, акамнинг тагини
алмаштираман. Кўчада ўртоқларим
гапиравериб, бездириб юборган.
Мана шу ногиронни деб, севган
қизим ҳам мендан воз кечди. «Куним
акангизга қараш билан ўтадими?», -
деб. Сиз мени тушунмаяпсиз ойи.
Менинг ҳам ўзимга яраша орзу
ҳавасларим бор. Қизларингизни
узатиб юбордингиз. Қараб туришса
бўларди. Акам эрта-индин ўларди.
Ўзингиз айтгандингизку, бундай
касаллар узоққа бормайди, - деб”.
Акмал бу гапларни эшитиб, оғзи
очилиб қолди. Ичкаридан бошқа
дудуқланган секин айтилаётган овоз
келди: "Оннаммиззггааа
ббаққиррммаа. Нноддонн. Ккўззиннг
ккўр ббўллаадди”. Акмал ичкарига
эшикдан қаради. Ҳовлида караватда
бир киши ётарди. Соқоллари ўсган.
Жуссаси озғин. Гапираётганда
бошини кўтариб, қалтираб кетарди.
Шифокор аёл Акмални кўриб, унинг
ёнига чиқди. Ўзининг ҳам шундай
ўғли борлигидан уялгандек, ерга
қараб қўйди. Кейин Акмалга: "Менга
ҳам айтишганди «Болалар уйига
топширгин», - деб. Лекин, бундай
қила олмагандим. Мана кўриб
турибсан. Сенга ўзимнинг ҳаётимни
мисол қилиб айтгандим. Бошқаларда
ҳам кузатганман...”- деди. Акмал ҳеч
сўз айтмай унинг ёнидан кетди. У
нима ўйлашни ҳам, нима қилишни
ҳам билмай қолганди. Бармоғини
қайси жойига теккизса ҳам оғрирди.
Болалар уйига бориб, Азронинг
мурдасини олиб кетиб, дафн
қилишди. Ҳамма қабр ёнидан кетди.
Фақат Акмал қолди. Узоқ вақт
дўппайиб турган Азронинг
кичкинагина қабрига тикилиб
ўтирди. Кейин қабрни қучоқлаб
йиғлади: "Майли эди, қолган
болаларим бемеҳр бўлса ҳам, майли
улар мени ёқтирмаса ҳам, сен тирик
бўлсанг бўлди эди. Азро, кечир нодон
отангни. Сенинг қалбингни ўйламай
узоқларга ташлаб келганим учун
мени кечир, қизим. Нега ташлаб
кетдинг? Беғуборим эдингку! Сени
қайтиб олиб кетмоқчи эдимку! Нега
кутмадинг? Беғуборим... Мени кечир,
бебурд отангни кечир. Сени увол
қилдим! Нега биздан бутунлай
кетдинг? Беғуборим эдингку! Азро...”.
Акмални гўрков келиб, қабрни
устидан олиб кетди...
Ҳаёт эса давом этади...