Tasodifiy hikoya: ***Tanlovga*** Opoqi va PWA kley
Bir tanishimni aytib bergan hikoyasi asosida. O’zim qashqadaryodanman yoshim 25da. Toshkentda ustachilik qilib yuraman. Bir kun mardikor bozorda o’tirgandik. Oldimizga bir lacetti kelib to’xtadi, rulda o’rta yoshlarda bir ayol edi. Hamma yugirib bordi, “menga laminant va kafel teradigan ikkita usta kerak”, dedi, biz ham eshikka yopishib oldik. Indamasa mardikorlar eshikni qo’porib olgudek. Kafel degandan keyin hamma ketib qoldi 5-6 kishi qoldik. “Sen va sen” deya meni va bir yosh bolani ko’rsat...davomi

Тоблантирган синов.. ( copyrithed by Блекстар)
Добавил: | Блекстар (22.10.2014 / 08:01) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 25729 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Assalomaleykum aziz saytdoshlar avvaldan bu xikoyalar ko'chirilganligiga etiboringizni qaratmoqchiman. Xurmat ila Блекстар.
Кунларни бирида бир қиз ва йигит интернетда танишиб қолишди. Улар узоқ суҳбатлашишди. Кунлар, ойлар ва йиллар ўтди. Кейин телефон рақам алмашилди. Телефондаги суҳбатлар... Ойлар, йиллар гаплашдилар. Бу пайтда иккаласида ҳам илиқ муносабат шаклланиб, у севгига айланганди. Лекин улар ҳалигача бир-бирини ҳаётда кўришмаганди. Фақат бир-бирларини расмлардан танишарди. Қиз йигитни учрашувга таклиф этди. Йигит бошида рози бўлмади. Кейин розилик берди. Улар эртаси куни бир боғда учрашишга келишишди. Қиз эрта келишини сабрсизлик билан кута бошлади. Роса кутди. Тонггача қандай вақтни ўтказишни ҳам билмади. Ухлай деса кўзига уйқу келмади. Ҳаёл суриб ётиб, ухлаб қолди. Кўзини очса тонг! Жуда хурсанд уйғонди. Ювиниб бўлиб, эрталабки нонуштани тайёрлади. Ота-онаси қизидаги юз ўзгаришларини кўриб, бир-бирларига кулиб қўйишди. Нонуштадан кейин улар ишга кетишди. Қиз сочларини тараб, турмаклаб, юзларига оро берди. Кўп эмас, озгина. Юзини ўнг томонида озгина доғи бор. Ҳар доим шу доғидан уялиб юради. Лекин ўзига ярашиб туради. Барибир уялади. Шу жойига кўпроқ оро бериб, билинтирмасликка ҳаракат қилади. “Яна йигит уни кўриб, фикри ўзгариб қолмасин”, - деб ўйлайди. Тайёр бўлгач у йўлга тушди. Боғга бориб, учрашув белгиланган жойда йигит йўқ эканини кўрди, ҳайрон қолди. “Кечикмаслиги керак эдику” дея ўзига пичирлади. Телефонини олиб йигитга, яни Анварга телефон қилди:
- Алло. Ассалому Алекум Анвар ака. Қаердасиз?
- Салом Саида. Мен шу ердаман.
- Кўрмаяпманку! Ўша айтилган жойда турибманку. Йўқсиз!
- Ҳа, келиб бўлдингизми? Мен вақтли келгандим. Эрталаб уйда чой ичишга ҳам улгурмагандим. Шу сабабли, турган жойиздан тўғридаги кафеда ўтирибман. Илтимос шу ерга келсангиз. Узр, кутиб тура олмадим. Эшитишимча, “Қизлар учрашувга кеч чиқади”, дейишганди. “Шунга улгураман”, - деб ўйлабман.
- Йўқ, ҳижолат бўлманг. Ҳозир бораман.
- Майли. Келаверинг. Ичкарида бир ўзим ўтирибман.
Қиз ҳурсанд ҳолда кафега борди. Ичкарида, столни ўнг томонида ростан ҳам битта йигит егулик буюртма қилиш учун таомномани ўқиб ўтирарди. Ҳааа. Бу расмдаги йигит. Қизни эшикдан кирганини сезган Анвар, Саидага қаради. Саида уялиб, пастга қараб келаётганди. Анвар ўрнидан турмай, Саидага тўғрисидаги жойни кўрсатди. Саида ўтирди. Қўлидаги телефонни стол устига қўйди. Ичида “Келганимда ўрнидан туриб ҳам кутиб олмади”, - деб ўйлади. Кейин аста Анварга қаради. Қарадию, бир чўчиб тушди. Анварни юзини ярими куйгандан қолган чандиқ билан қопланган эди. Жуда дахшатли ҳолат эди. Анвар, Саидани ҳолатини тушуниб, изоҳ қилди:
- Саида, минг бор кечирим сўрайман. Сизга бошида айта олмадим. Ҳозир юзимни кўриб, чўчиб кетганингизни ҳам сездим. Ишонасизми, ҳар тонг, ойнага қараганимда, ўзим ҳам чўчийман. Сизга юборган расмимда, бу ҳолатдан бир неча йил илгари тушгандим. Тўғриси сиздан айрилишдан қўрқдим. Ҳудбинлик қилдим. Ўша пайтлар менга керак эдингиз. Ҳозир ҳам кераксиз. Лекин бу учрашувга мен сизга барча хақиқатни айтгани келганман. Автоҳалокат натижасида оёқларим қисилиб қолиб, ёнаётган машина ичида қолиб кетганман. Юзим шу аҳволга келди. Узоқ муложалар жонимга тегиб кетган ишонсангиз. Бу юзни қайта тўғрилашга, ўша оқ халатлиларни кўришга кўзим ҳам қолмаган. Ўша пайтлар сиз пайдо бўлдингиз. Яна...
- Гапириб бўлдингизми? Мен сизни севардим. Сиз мендан ҳамма нарсани яширибсиз! Ёлғончисиз! (йиғлаб юборди)
- Йўқ. Мен ёлғончи эмасман. Яшириш-бу ёлғон деганимас!
- Мен сизни бошқача тасаввур қилгандим. Ҳудбин эканингизни билмабман.
- Тан оламан. Ўша пайтлар ўзимни ўйладим. Мен сиздан ҳеч нарса талаб қилмайман. Сиз ҳам ўзингизни ўйлашингиз керак.
- ...
- Автоҳалокатдан олдин, мен унаштирилгандим. Лекин бу ҳолатдан кейин, тўйим бўлмади. У қиз бошқага турмушга чиқиб кетди. Мен жуда руҳий тушкунлик ҳолатида қолгандим. Ўша ҳолатдан сиз чиқардингиз мени. Сизга раҳмат айтмоқчиман.
- Арзимайди. Фақат мен уйга вақтлироқ боришим керак. Кечирасиз.
Саида шошиб кафедан чиқиб кета бошлади, ҳаёли паришон бўлиб, йўлак чеккасидаги ногиронлар аравачини туртиб юборди. Аҳамият бермай, ташқарига чиқиб кетди. Йўлда ўзини ғалати хис қилди. Қандай қилиб, бундай ҳунук одам билан яшашини тасаввур ҳам қиломасди. Дугоналарини гап сўзлар қилишини ўйлади. Бу ёқда ота-онаси ҳам рози бўлмайди. Анварни унутиши керак. Телефонидан уни рақамини ўчириб ташламоқчи бўлди. Юраётган жойида тўхтаб қолди. Ахир телефони стол устида қолиб кетганку. Кафега қайтиб борди. Кириб, яна тўхтаб қолди. Бояги ногиронлик аравачасига офитсантлар Анварни ўтказишаётган эди. Шошиб телефонини столдан олиб, қайтиб чиқиб кетди. Орқага қарашга юраги ҳам бетламасди...
Анвар эрталаб уйғонди. Аста ўрнидан қўзғалиб, аравачасига ўтирди. Ювингани борди. Ойнага қаради. Ярими одам, ярими маҳлуқ. Чидай олмади. Ойнани уриб синдирди. Оёқларини ушлади. Иссиқ бўлса ҳам, жони йўқ. Ҳеч нарсани сезмайди. Бошқа одамни оёғидек турибди. Ўзига ўзи: “У юзимни кўриб, мендан кўнгли совиди. Оёқларимни кўрмасдан, мени чўлоқ эканимни кўрмасдан кўнгли совуди. Агар оёқларим учун ташлаб кетганда ҳам рози эдим. Бунчалар афсусланмасдим. Юзимдан, йўқ, башарамдан қўрқиб кетди. Наҳотки унга одамни ички гўзаллиги эмас, ташқи гўзаллиги муҳим бўлса. Кечгани ҳам маъқул экан. Сохта севги эди унда. Чин бўлганда, ҳеч бўлмаганда, оёқларим юрмаслигини билиб, кейин қўрқиб кетарди. Лекин мен айтмоқчийдим, “яна” деган жойимда қолиб кетдим. Афсусланмайман. Мени шу ҳолатимга ҳам эрга тегишга рози бўлганлар бордир. Ахир ногиронман деб, уйда ётмасам, уйда ўтириб бўлса ҳам ишласам....” яна нималардир деб пичирлади.
Анвар бир фирмани ҳисобчиси бўлиб ишлайди. Уйидан узоқ бўлмаган жойда жойлашган. Ёрдамчиларини унга маълумотларни олиб келиб туришади. У уйида ишлайди. Ва интернет орқали жўнатади. У кучли мутахассис. Шу сабабли шу ҳолатига ҳам фирма рози бўлиб, жон деб ишга олиб қолган. Анвар яшаши учун кимнидир ёрдами жуда зарур. Ҳамма вазифаларини қила олади. Лекин ювиниши, кийимларини ювиши, яна бошқа ишлар... Унга қийин. Онаси нечта жойга, бошини уриб бормади. Ҳаммаси ногирон эканини эшитиб, рад этади. Майли дегани юзини кўриб, рад этади. Анвар онасини тушкун ҳолатда келишини кўриб, юраги эзилади. Битта одамни деб, отасини деб, ҳаёти шундай кўринишга келди. Ўшанда отаси маст ҳолатда бўлмаганида, қаршисидан келаётган юк автомабилини уриб юбормасди, ўзи ўлмай, Анварни ногирон қилмаган бўларди. Лекин бу ҳаёт экан. Кимдир озгина нарсадан нолийди. Анвар бунга нолимайди. Юраги ачиса ҳам, ёнмайди. Ҳам ўзидан, ҳам отасидан айрилди. Онасининг дарди олдида уники ҳеч нима эмас. Битта ўғил, лекин ногирон. Кеча Саида уни эшитмаёқ ташлаб кетгани алам қилди. Ўзига ўзи яна: “Юзимни ўрнига юрагим ёниб кетиб, севолмай қолсам бўлмасмиди”, - деб пичирлади.
Барибир одам астойдил истаса, сўраса, Аллоҳ унга бахтини берар экан. Бир қанча вақтдан кейин Анварни шу ҳолатига ҳам эрга тегишга рози қиз топилди. Ишониш қийин, лекин рози бўлибди. Анвар ҳайрон қолди. Лекин онасини гапига ишонмади. Унинг юрагида қандайдир ҳадик бор эди. Онаси