Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Ayanchli muhabbat 2
Biz olg’a intilar ekanmiz hozir esimda yo’q qaysidir qishloqqa duch keldik. u yerda nemis askarlari ...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar

«Одноклассники» ижтимоий тармоғида «Ман уятдан кейин туғилганман» деган ном билан рўйхатдан ўтган қи

Добавил:kmyavk (19.10.2014 / 07:35)
Рейтинг:rating 87040 article (0)
Прочтений:12911
Комментарии:Комментарии закрыты
Бу ҳақда руҳшунос Умида
Агзамова «Сўғдиёна» газетаси
(2013 йил 1 август сони)га маълум
қилган.
Исми ошкор этилмаган она
руҳшунос ҳузурига қизини интернетга қарамликдан
қутқаришда ёрдам сўраб келган.
Маълум бўлишича, қизи яхши
бир оилага фотиҳа бўлиши
арафасида бўлажак қиз ҳақида
интернетда обдон қидирган. «Қиз «Одноклассники»да «Ман уятдан
кейин туғилганман» деган ном
билан рўйхатдан ўтган экан.
Дўстларининг сони уч юздан
ортиқ, аксарияти ўғил болалар», –
дейди руҳшунос. Қизнинг ўзи тан олишича, ҳозирда
унинг ўз исми-фамилияси билан
очилган «рисоладагидек»
профили бор, бироқ «Ман уятдан
кейин туғилганман» номли
профил ҳам уники бўлиб, у ўчирилмай қолиб кетган. Онанинг
қўшимча қилишича, куёв қизга:
«Уятдан кейин туғилган қизга
уйланолмайман, уялиб бўлсаям
айтаяпман, узукни қайтарарсиз!»,
– деб SMS ёзиб юборган. Бошқа бир, Адолат исмли 52 ёшли
ва Instagram ижтимоий
тармоғидан нолиган онадан
келтирилган иқтибосларга кўра, у
ўзининг кенжа фарзандига келин
топишда қийналмоқда. «Instagram деган балоям
чиқибди… Охирги совчиликка
борган жойим кўнглимга жуда
ўтирганди, қизи ҳам ойдеккина,
кулиб туради. Аммо шугина
қизнинг девор қучоқлаб, лабларини чўччайтириб турган
расмларини ўғлим ўша
Instagram’да кўрсатган эди,
қўрқиб кетди», – дейди аёл.
«Сўғдиёна» газетасида
«Одноклассники» ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтган
ўзбекистонлик қизлар танлаган
ўнлаб номлар ёмон намуна
тариқасида келтирилган:
«Ягонамнинг фариштасиман»,
«Эркатой заҳарча», «Дружба ташама, настраениям йўқ»,
«Салгина эркаро ширингина
қизалоқ», «Террористка твоего
сердца», «Профиль закрыть,
ключи у любимого», «Под
охраной чёткой братьев», «Заҳаргина асалча», «Эркатой
қизалоқ севгидан анча йироқ»,
«Мисс захарина», «Роднаяга асал,
бошқалага заҳар», «Онажониз
орзу қиган келин мана манде»,
«Араз қима мараз», «Бу қанақа қараш сангамас мани ўраш»,
«Бабникла сал нарролада ўйнела
хоп», «Юрак закрыть, профиль
открыт», «Ромео керемас тинчли
кере», «Қизиқма танимисан»,
«Чидасез манга юрагим сизга», «Сохта дўстликни чўнтагингга соп
қўй».
Руҳшунос Умида Агзамованинг
қайд этишича, ўзбекистонлик
қизларнинг ижтимоий
тармоқларга жойлаштирган суратларини «Лабини
чўччайтириб, бирор мева еб
суратга тушиш», «Кўзойнак тақиб
суратга тушиш», «Турли
қилиқлар қилиш, ниқоб тақиш»,
«Каравотда тушилган суратлар», «Йигит билан йирик планда
тушилган суратлар», «Декольте
қисми очиқ либосдаги йирик
план» каби гуруҳларга бўлиб,
изоҳлаб чиқиш мумкин.
«Қизларимиз орасида ётоқхонани суратга олиш майдончасига
айлантирганлар ҳам йўқ эмас.
Тунги кўйлак, очиқ либослар,
узун оёқларни кўрсатиш орқали
манаман деган замонавий йигитни
ҳам ўзингиздан қочирасиз», – дейди Умида Агзамова.
«Сўғдиёна» газетаси муаллифи
Азиза Қурбонованинг ёзишича,
бугун WhatsApp, Viber, Instagram,
Facebook, «Одноклассники»,
Twitter кабиларни билмайдиган йигит-қизни «кундузи чироқ ёқиб
топиб бўлмаса керак». «Бўйи
етган қизимиз… ўзини ўнг
томондан, сўл томондан расмга
олишни боплайди-ю,кирни дорга
тўғри осишни эплолмайди», – деб ёзади муаллиф.
Мақолада, жумладан, шундай
дейилади: «Ўзбек қизлари ҳатто
Голливуд актрисаларини ҳижолат
қиладиган даражада оёқ-қўллар,
лаблару кўзлар иштирокида турли муқомлар қилиб тушган
суратларини минглаб тайин-
бетайинлар ўтирадиган сайтларга
жойлаштириб нимага
эришишлари мумкин экан,
билолмадик». Маълумот ўрнида, 2013 йил
апрель ойида Ўзбекистон Хотин-
қизлар қўмитаси томонидан
ўтказилган «ор-номус, уят ва
андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат
мавзуидаги маърифий тадбир»да ўзбек қизлари орасида «халқ
ҳаётига зид суратлар»
оммалашаётгани таассуф билан
қайд этилган эди. Қўшимча
сифатида, июль ойида хонанда
Муниса Ризаева ўзининг тарқалиб кетган беҳаё суратлари
масаласида тушунтириш бериши
учун «Ўзбекнаво»га чақирилгани
хабар қилинган эди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top