Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Nasibani sikkanim...
Nasibani sikkanim (seks hikoyalar) Hammaga salom men bu saytdagi hikoyalarni okib kelardim shu k...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Ko'chada (hiyobonda)
1 2 >>

Kim aybdor ¿¿¿¿

Добавил:Qayumov (27.10.2014 / 19:09)
Рейтинг:rating 89832 article (0)
Прочтений:21005
Комментарии:Комментарии закрыты
1.
"Ўғлингиз вафот этди,
олиб кетишингиз
мумкин”.
Дунёси қоронғу бўлди
Абдураҳмон аканинг.
Осмонлари энсиз бўлди Абдураҳмон
аканинг.
Идорага йўл олди Абдураҳмон ака.
Қадамлари ҳорғин-ҳорғин бўлди.
Қадамлари ўзидай музтар-музтар
бўлди.
– Худрав бўмаған бола бовур-
бовурингди қора қилайкан-да, райис
бова, икки бетингди-да қора
қилайкан.
– Дуруст иш бўмапти, Абдураҳмон
ака, дуруст иш бўмапти, – бош
чайқади раис бобо. – Пешонангизда
боракан-да, нима қиласиз? Бўлар иш
бўпти, юк мошинди бераман, бориб
опкенг! Норматга айтаман, йўл пули
беради.
Хазиначи икки юз сўм пул берди. Юк
машинанинг ҳайдовчиси Бухорога
бориб келгулик бензинни ғамлаб
олди.
Раис бобо қаттиққўл бўлгани билан
қўл остидагиларнинг бошига иш
тушса, мусибатзадаларнинг ёнида тик
туради, қўлидан келган ёрдамини
аямайди. Абдураҳмон акани раис
бобонинг ўзи кузатиб қолди.
– Турмадан ўликди тобутсиз
чиқармайди, – деди раис бобо. –
Мозорнинг ҳужрасида Ашурматти
Афғонда ўлиб кеган улини тобути
турибди, ҳар эҳтимолга қарши шуни
орта кетинглар!
Тобут яп-янгидай турган экан.
Абдураҳмон ака тобутнинг ичига
битта янги кўрпача солиб, машинага
ортиб олишди.
2.
Йўл бўйи Абдураҳмон ака ўғлининг
бебош бўлиб ўсгани, то шу бугунгача
бошига фақат ташвиш
келтирганларини ўйлаб-ўйлаб кетди.
Ҳар замонда "Ҳа, бевош бола-я”, "Ҳа,
даюс бола-я”, дея пичирлаб-
пичирлаб кетди, Абдураҳмон ака.
Абдураҳмон аканинг кўнглидан
ўтаётган гапларни билиб-билиб
кетди, Қобил ҳам.
Ўртада гап бўлмади, сўз бўлмади.
Фақат машина моторининг бир
теккис гувиллаши эшитилди, холос.
Каттақўрғондан ўтганларида бир
киши қўл кўтарди.
– Миндириб олайлик, бечора куйиб-
пишиб, қўл кўтараяпти.
Абдураҳмон ака бош ирғиди.
Машина йўл четига чиқиб, тўхтади.
– Илтимос, Карманагача олиб кетинг!
– ўтинди йўловчи.
– Майли, юқориға чиқиб олинг!
Йўловчи юқорига чиқди.
Машина йўлга тушди.
Шу билан ўртада яна гап бўлмади,
сўз бўлмади.
Фақат машина моторининг бир
теккис гувиллаши эшитилди, холос.
– Худога шукур, уйимга бугун етиб
борадиган бўлдим, – деди машинага
чиқиб олган Фатхулла ўзига ўзи. –
Каттақўрғонда қолиб кетаманми, деб
қўрқувдим-а.
Фатхулла тобутни кўриб, кўкрагига
бир туфлаб қўйди. Аммо ўтиришга
бошқа нарса тополмагач, тобутнинг
бир четига омонатгина ўтириб,
теварак-атрофни томошалаб кета
бошлади.
Сал ўтиб ёмғир бошлаб қолди.
Фатхулла енгил кийинганидан
афсусланди. Муздек ёмғир томчилари
баданини гўё тешиб ўтиб
кетаётгандек эди. Фатхулла нима
қилишни билмай боши қотди. Ўйлаб-
ўйлаб тобутнинг қопқоғини бошига
тутиб олмоқчи бўлди. Қопқоғини
олиб қаради-ю, яп-янги кўрпачани
кўриб, қўрқуви нари кетди.
"Э, бор-э, нима бўлса бўлди, ким
кўриб ўтирибди? – ўйлади Фатхулла.
– Янгигина кўрпача экан, қайтанга
ётиб, маза қилиб кетаман”
Шартта тобут ичига тушиб,
қопқоғини ёпиб олди, Фатхулла.
– Э, калламга қойилман, – деди
Фатхулла ўзига ўзи. – Иссиққина
экан. Уйгача ухлаб кетадиган бўлдим.
Карманага етганда шопир барибир
тўхтаб, уйғотади.
Ҳақиқатдан ҳам сал ўтмай кун бўйиги
чарчоқлари таъсириданми,
машинанинг бир текис силкитиб,
аллалаганиданми, ишқилиб, кўзлари
илинди, Фатхулланинг…
3.
Мирбозорда икки киши қўл кўтарди.
– Миндириб ол, савоб бўлади!
Машинани тўхтатди, Қобил.
– Жон ака, Бухорогача олиб кетинг,
икки соатдан бери турибмиз, биттаям
мошина тўхтамаяпти, – деди
йўловчилардан бири. – Айтган
пулингизни берамиз.
– Ўн сўм берасиларми? – сўради
Қобил, ўн сўм катта пул бўлган
замонлар эди-да.
– Берамиз, берамиз, ака, олиб
кетсангиз бўлди.
– Тепага чиқиб олинглар!
Йўловчилар машинага чиқиб
олишди.
Машина йўлга тушди.
Яна гап-сўзсиз кетавердилар.
Фақат машина мотори бир теккис
гувиллайди, холос…
4.
– Ҳа, яхши бўлди, – деди биринчи
йўловчи. – Мирбозорда қолиб
кетмадик, яхши бўлди, нима дединг,
Йўлдошвой?
– Нимасини айтасиз, Хайрулла ака,
зўр иш бўлди. Йигирма беш сўмга
ҳам рози бўлиб ўтирувдик-а? Ўн
сўмгина билан етиб оладиган бўлдик,
– деди Йўлдош дегани ва кўзи тобутга
тушиб бир сесканди. – Хайрулла ака,
манави… тобутми?
Хайрулла ҳам кўкрагига бир туфлаб
олди.
– Булар ўлик олиб кетишяпти экан, –
деди Хайрулла. – Сал эртароқ
суюнибмиз-да, Йўлдошвой.
– Тушамизми, Хайрулла ака? – сўради
ўлик деган сўзни эшитиб, юраги така-
пука бўлган Йўлдош. – Мен ўликни
умримда кўрганим йўқ. Ўликдан
қўрқаман.
– Тушсак бошқа машина
тўхтамаслиги аниқ, – деди Хайрулла.
– Боя Мирбозорда қолганимиз ҳам
бир нави эди, бу бегона ерларда
тушиб қолсак, ким билади ҳолимиз
нима кечади? Ўлик бўлса ўлик-да,
нимасидан қўрқасан? Тобутда-ку, унга
қарамай кетавер!
– Нимасидан қўрқасан, дейсиз-у,
ўзингиз ҳам қўрқиб бораяпсиз-ку?
– Ўликдан қўрқмайдиган одам бор
эканми? Қўрқаман, Йўлдошвой,
қўрқаман. Аммо нима қиламиз, илож
қанча? Энди шу ўлик билан битта
машинада кетаверамиз.
Иккалалари ҳам "ўлик”дан иложи
борича узоқроққа сижишиб, қунишиб
олишди. Тобут машинанинг тўрида
бўлса, бу иккови энг охиридаги
тахтага қапишиб қолишди.
– Сассиқ ис келаяпти, Хайрулла ака,
ўлик сасиб кетган, чоғи? – деб қолди
бир маҳал Йўлдош.
– Ҳа, ким билади булар ўликни
қаердан олиб келишаяпти?
Армиядан ўлиб келган солдатнинг
ўлиги бўлса, поездда ким неча кун
юрган, булар бу ёғига машинада
олиб келишаяпти, сасиб кетади-да.
Олдинлари музлатиб, дорилаб,
тобутга солиб беришарди. Устидан
темир тобут ҳам қилишарди, ҳаво
кирмайдиган қилиб. Энди мана
шунақа тобутга солиб, жўнатиб
юборишаяпти, сасиб кетади-да,
бечора ўликлар.
Фақат ўликлардан бўлди,
иккаласининг гапи.
Фақат тобутда бўлди, иккаласининг
кўзи.
Машина ҳар силкиниб, тобут ҳар
қимирлаганда "ағдарилиб кетмасин,
биз ўликни кўрмайлик”, деб
тобутнинг бир чеккасидан босиб
туришди. Тобутни ағдарилиб кетгани
қўймай кетишди.
Фақат ўликлардан бўлди,
иккаласининг гапи.
Фақат тобутда бўлди, иккаласининг
кўзи.
5.
Фатхулла уйғониб, оғзини катта очиб,
келиштириб эснади.
"Бешикда ётгандай маза қилиб
ухлабсиз-ей, Фатхуллабой”, деб қўйди
ичида.
"Ёмғир ҳам тинган чиқар?” деб
ўйлади Фатхулла.
"Ухлаб қолиб, Карманадан ўтиб
кетган бўлсам-а?” деб ҳам ўйлади,
Фатхулла.
"Йўғ-ей, Карманага етганимизда
шопир уйғотган бўларди, ҳали
етмагандирмиз?” деди ўзига ўзи
Фатхулла.
"Барибир каллани чиқариб, бир
қараш керак, балки ёмғир ҳам
тингандир, ётавериш ҳам жонга
тегди”, деди Фатхулла.
"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”, деб
тобутнинг қопқоғини кўтарди,
Фатхулла.
6.
Тобут қопқоғининг қимирлаётганини
иккалови бирданига пайқашди.
– Қимирлади!
Буни Йўлдош айтди.
– Э-э-э! Ла илаҳа иллалло! Ла илаҳа
иллалло!
Буни Хайрулла айтди.
– А-а-а-а-а!
Буни ким айтди, энди Қиёматгача
билолмаймиз.
Бу пайтда тобутнинг ичидан чиққан
Фатхулла тобутнинг қопқоғини
кўтариб, Йўлдош ва Хайруллаларга
қараб, буларнинг қачон
чиққанларини билмаганидан ҳайрон
бўлиб қараб турар эди.
– А-а-а-а-а!
Буни балки Фатхулла айтгандир? Ким
билади дейсиз.
– А-а-а-а-а!
Йўлдош машинадан жони борича
сакради.
– А-а-а-а-а!
Орқасидан Хайрулла бошқа томонга
қараб сакради.
– Тўхтатинг! Тўхтатинг! – Фатхулла
машина кабинаси томини
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top