Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Foxisha yoxud Ayanchli yakun {Silvestr Slay}
Fariwtalar unga juda ham qörqincli qiyofada körinardi. Malika zörğa xirillab nafas olardi. Uning 23y...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Ko'chada (hiyobonda) | Kim aybdor ¿¿¿¿
<< 1 2
муштлай
кетди.
Машина чайиллаб, йўл четида
тўхтади.
– Нима бўлди? – ҳайрон бўлди Қобил.
– Ҳали Карманага етганимз йўғ-ов,
нимага ҳовлиқасиз?
– Улар тушиб қолди, – деди Фатхулла
орқа томонни кўрсатиб.
– Ким тушиб қолди? – сўради Қобил.
– Нега тушиб қолади?
– Ким билади, ўзларини отиб
юборишди.
– И-е, и-е, уккағарлар-ей, калласи
борми уларди?
Уччовлашиб орқага қараб чопишди.
Эллик қадамлар нарида, йўл четида
"вой-вой”лаб ётган Хайруллани
кўришди.
Хайрулла "ўлик”ни кўриб яна
қочмоқчи бўлди, аммо қочолмади,
иккала оёғи ҳам синиб, сонининг
оппоқ суяклари шимини йиртиб,
ташқарига чиқиб турар эди.
Яна йигирма қадам нарида, йўлнинг
ўртасида Йўлдош қонига ботиб ётар,
калласи мажақланиб кетган,
аллақачон ўлган эди.
– Нима бўлди буларға? – ҳайрон
бўлди Абдураҳмон ака.
– Мен қаердан билай? – деди
Фатхулла кўзлари пирпираб. –
Нимага менга ундай қарайсиз?
– Нимага бундай қилдиларинг? Энди
мен энамди кўраман-ку? – бақирди
Қобил Хайруллага. – Мелисага нима
дейман?
Хайрулланинг эса тилида биргина
калима айланиб қолган эди:
– Ла илаҳа иллалло! Ла илаҳа
иллалло!
7.
Суд бир ойдан бери давом этаяпти.
Судья айбдорни топа олмай хуноб.
Ахир одам ўлган!
Судья воқеа иштирокчиларининг ҳар
бирига бир хил савол беради:
– Сиз нега бундай қилдингиз?
– Мен шулар йўлда қолиб кетмасин,
савоб бўлади, деб олдин бир кишини,
кейин икки кишини машинага
чиқарганман, бошқа ҳеч нарса
билмайман, – дейди Қобил.
– Мениям билганим шу, тепада нима
бўған, билмайман, – дейди
Абдураҳмон ака.
– Мен ёмғирдан пана экан, деб
тобутнинг ичига кириб олувдим.
Кейинги икки киши қачон чиққан,
қаердан чиққан, билмайман. Ёмғир
тиндимикан, деб деб тобутдан чиқиб
қарасам, шу икки киши бақрайиб
турган экан. Иккаласи бирданига
ўзини машинадан отди. Билмайман,
нимага ундай қилди? – дейди
Фатхулла.
Хайрулла бир ойки тузукроқ бир
нима деёлмайди. Болалари уни
ногиронлар аравачасида суд
биносига олиб келишади. Хайрулла
бинога кирганидан чиқиб кетгунича
Фатхулладан кўзини олмайди.
– А-а-на шу-у-у ў-ўл-лит! – дейди
зўрға овози чиқиб Хайрулла. – Тир-
рил-либ тет-ти! Тир-рил-либ тет-ти!
Судья айбдорни топа олмай хуноб.
Сиз-чи? Сиз нима дейсиз, биродар?
Сизнингча ким айбдор?
Ахир… одам ўлган!
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top