Tasodifiy hikoya: dilya nomidan
Mani ismim Dilya 96 yilman bu voqiaga 6 oylar bo'ldi. Xullas man adnoda Woxrux degan bola bilan tan...davomi
Mani ismim Dilya 96 yilman bu voqiaga 6 oylar bo'ldi. Xullas man adnoda Woxrux degan bola bilan tan...davomi
Туморча ортидаги табассум
Добавил: | Блекстар (30.10.2014 / 08:58) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 16731 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Эндигина Москвага келган кезларим эди. Тунги бирлар чамаси Москва кўчаларида юрарканман, бир қизни қаттиқ бақирган овозини эшитиб қолдим. У соф рус тилида "Ёрдам беринглар! Мен ҳали ёшман, илтимос, менга тегманглар!”- дея бақирарди. Ўзбек эмасманми, орим қўрқувимни енгиб овоз келаётган томонга югурдим. Одатда ҳаёлимга келган биринчи фикр мени алдамасди, бу сафар ҳам панд бермади, ўйлаганимдек тўлачадан келган икки нафар йигит қизни зўрлашга уринарди. Оғзидан сўлаги оқиб атрофни назоратсиз қолдирган йигитлар атиги уч-тўрт метр қолгандагина мени пайқашди. Бироқ, кеч эди, сабаби йигитлардан бири менга қайрилиши билан башарасини бежашга улгургандим. Ўзбек йигитининг муштини татиб кўрмаган чоғи, зарба натижасида ҳушидан кетди. Иккинчиси эса менга қарата мушт сермаганида унинг қўллари ҳавода қолиб кетди. Бу вақтда унинг ҳам жойини тўшашга улгургандим. Бурнини устидан бориб тушган муштимдан бурни синди чоғи, оғриқдан ўкириб юборди. Нафсини қондириш қимматга тушганлиги аниқ эди. Иккаласини ҳам бир ёқли қилгач бурчакда юзларини яширганча йиғлаб ўтирган қизга яқинлашдим. - Қўрқма, ҳаммаси ортда қолди,- дея тинчлантириб ўрнидан турғизганимда унинг кийимлари йиртилганини пайқадим. Устимдаги пиджагимни ечиб қизни устига ташладим. Шу тариқа уни уйигача кузатиб қўйдим. Уйи ёнига яқинлашганимиздагина у ўзига келишни бошлаганди. Исмини сўрадим. Жилмайибгина "Анна”- деб жавоб берди. Бироз жимликдан сўнг у ҳам исмимни сўради. - ... ,- деб жавоб бердим. У жилмайди. Кулгуси ўзига ярашганлиги учунми ёки жилмайганида ўта ёқимтой қизга айланганлиги сабабми. - Жилмайганингда ўзгача кўринаркансан,- дедим, мен ҳам табассумга ҳаракат қилиб. - Раҳмат,- деди у. Уни уйи ёнига қўйиб қайтарканман, ортимдан Аннани ёқимли овози янгради. - Эй, шошма! Ахир мени номусимни сақлаб қолган йигитни қайси милатдан эканлигини айтмадинг-ку? Унга қайрилдим... ва ғурур билан "Ўзбекман!”- дедим. У яна жилмайиб "Раҳмат"- деди. Мен кетдим. Ундан хотира бўлиб фақатгина ширин жилмайиши қолди. Орадан икки йил ўтди. Уйга қайтиш учун билет олдим. Кутилмаганда ойимнинг мазаси бироз қочганлиги бунга сабаб бўлди. Аксига олиб ҳисоб рақамимдаги картада ҳам билетга яраша пул қолганди холос. "Қўшимча пул бўлганида – ёмон бўлмасди”- деган ўй ўтди ҳаёлимдан. Ҳаёт ахир, баъзан пулинг бўлади, баъзан эса йўқ. Иложсиз сумкамни елкамга илганча Аэропорт томон йўл олдим. Кетаяпман-ку, кайфиятим йўқ, ҳаёлимам жойида эмас. Ҳаёлан кўчани кесиб ўтаётган вақтимда қаршимдан келаётган машинани кўрмай қолибман, қаттиқ тормоз овозидан кейингина ёнимга машина келиб тўхтаганини пайқадим. Одатда анчайин хушёр йигитман, бироқ бу сафар нима бўлганини ўзим ҳам сезмай қолдим. Рулда аёл киши экан. У машинадан тушиб мени койимоқчи, уришмоқчи бўлди.. ва жим бўлиб қолди. Сабаби – койилиши керак бўлган инсон бир маҳаллар уни номусини сақлаб қолган йигит эди. Мени кўргач... "Сен”-деди, ҳайратини яширолмаган Анна. - Ҳа менман,- дедим кутилмаганда уни кўриб қувонганимдан. - Эҳ, Ўзбек, Ўзбек! Сени қайта учратишни тақдирдан сўрагандим, бугун нолаларимни эшитди чоғи сени менга қайта рўбаро қилди. - Яхшиям тақдирга ишонасан,- дедим ёнимга келган Аннага қарата. - Ким айтди мени тақдирга ишонади деб? - Тақдирга ишонмаган қиз тақдирдан мени сўрармиди?- дедим кулиб. - Билмадим... Кел яхшиси бошқа масалада гаплашайлик. Ундан кўра ўзингдан гапир. Ишларинг қанақа, жойидами ҳаммаси? - Мана кўриб турибсанку,- дея елкамдаги сумкага ишора қилдим. У ҳам тушунди чоғи. - Кетаяпсанми?- деди хўмрайибгина. - Ха, кетмасам бўлмайди, вазият шуни тақозо қилиб қолди. - Энди топганимдая... - Хафа бўлма Анна, шунисига ҳам шукр қил, йўқса умуман учрашмасданам кетиб қолишим мумкин эди. - Ҳм,- деди ҳалигача чеҳраси очилмаган Анна,- Унда машинага ўтир, ўзим сени Аэропортгача кузатиб қўяман. Йўқ десам хафа бўлиши аниқ эди. Беихтиёр унинг машинасига ўтирдим. Бироз жимликдан сўнг у учишимга қанча вақт қолганини сўради. - Икки соат,- деганимдан кейин, - Улгурамиз,- дея машина рулини бошқа томонга бурди. - Тинчликми?,- дедим таажубланиб. - Тинчлик,- деди кўзини қисиб. Ортиқ ҳечнима демадим. Манзилга борганимизда эса Анна менга машинада уни кутиб туришимни илтимос қилди. У қаерларгадир кетиб чамаси йигирма дақиқалар ўтгач қўлида кичик бир сумкача билан қайтиб келди. Яна Аэропорт томон юришни бошладик. Уни эса жим тургиси келмасди. Беҳосдан "Севганинг борми?”- деб сўраб қолди. Негадир уни бундай дейиши менга ғалати туюлди. - Йўқ, дедим,- бепарвогина машина ойнасидан ташқарини кузатиб кетарканман у яна савол беришни бошлади. - Рози бўлганимда мени Ўзбекистонга олиб кетармидинг? - Йўқ,- дедим бу сафар ҳам унга,- Сен бизни муҳитга кўниколмайсан. Қолаверса, бизларда урф-одат ҳам сизларникидан бошқача. Эрталаб қайнонангдан олдин туриб ҳовлини супуриб-сидиришинг, қайнота-қайнонангни кўнглини олиб, эрингни ҳурматини жойида сақлашинг керак бўлади. Булар ҳали ҳаммасимас,- дея унга бир дунё келинлик ишларини айтиб ташладим. Ўзиям қизишиб кетсам рус тилини яхши гапирарканман. Гап охирида эса "Хуллас, бир сўз билан айтганда ўзимизни қизлардек кўникиб кетолмайсан бизни шароитга”- дедим. - Бундан чиқди рус қизи ўзбек қизидек бўлолмайди, шунақами? - Мен унақа демадим. - Эх Ўзбек!.. деди-да яна гапида давом этди,- Тўғри қизларинг иболидир. Бироқ, баъзилари кийиниш, юриш-туриш, кўчада ўзини тутиши ва бошқа нарсалар бўйича ҳам бизларни ортда қолдиради,- деди жиддий оҳангда. - Афсуски шунақа,- дедим бошқа сўз тополмай... У яна йўл-йўлакай ҳар хил мавзуда гапирар, гоҳ мени кулдириб, гоҳ теран ўйлантириб қўярди. Ўзимдан икки ёш кичик бўлишига қарамасдан дунё қараши мени ҳайратлантирарди. Аннани яна қайсидир мавзуда айтган гапидан кейин Аэропортга етиб келганимизни ҳам сезмай қолибман. Ичкарига кирганимизда эса ҳамма рўйхатдан ўтишни бошлаганди. - Раҳмат сенга ҳаммаси учун,- дедим хайрлашиш фурсати яқинлашгач. - Йўқ, аслида мен сенга раҳмат айтишим керак. Ахир халоскоримсан,- яна кўз қисди у,-Ростини айтсам мени безорилардан қутқариб уйимга олиб келганингда деярли қўрқув ҳолатида бўлган эканман. Эртаси куни эса барчасини эслаб сени қайта кўргим келди. Ўша тунда айтарли минатдорчилик билдиролмаганимни эслаб ўзимни койидим. Кейинги бир неча кунларда эса ҳаёлимдан кетмадинг. Сени кўп қидирдим, бироқ барча уринишларим бесамар кетарди. Бугун эса сени учратдим, бироқ яна сендан айрилмоқдаман,- деган Анна йиғлаб юборишга тайёр турарди. У яна гапиришда давом этди: - Келасанми яна биз томонларга? - Билмадим Анна, буни ўйлаб кўриш керак. - Сени кутаман!,- деди йиғиси бўғзига тиқилиб. - Жиннимисан, мени кутма ва мендан ҳеч нимани умид қилма. Сенга фақатгина дўст бўла оламан. Ундан ортиғига эса мен сенга ваъда беролмайман. - Унда бир илтимосим бор,- деди қўлидаги сумкасини менга узатаркан,- бу қилган яхшилигинг учун. Олмасанг хафа бўламан. Унамадим. Бироқ "Совғани қайтармайдилар”- деганидан кейин билдимки уни олмасам чинданам қаттиқ хафа бўлади. У қўлимга кичкинагина соқғали қутича тутқазди. - Раҳмат, дедим. - Фақат қутичани самолётга минмагунча очмаслика ваъда бер,- деди у. - Хўп, ваъда бераман. Энди эса хайр,- дейишим билан у мени қучоқлаб