Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: "Orolda 17 kun" yoxud "Orolda 7 kun"
Avvalam bor sayt ahlidan ming bora uzr so'rayman bu qism juda cho'zilib ketti. To'g'risi o'qish bila...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Qushnilar bilan
1 2 >>

Ўн саккиз ёшинг

Добавил:Блекстар (30.10.2014 / 22:44)
Рейтинг:rating 90907 article (0)
Прочтений:21414
Комментарии:Комментарии закрыты
Не ажаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадир.
Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадир
Алишер Навоий


Ўн саккизга кирган одамнинг кўзига олам жилва қилади. Камалакнинг етти рангидан етмиш минг ранг ясайди. Эчкининг ёқимсиз маъраши ҳам қулоғига бул-бул навоси бўлиб киради. Юлдузларга қўли етади, тубсиз уммонлар тиззасидан келади.
Ўн саккизга кирмабсиз, дунёга келмабсиз!
Мана, ўн саккизга кирганлардан бири каттакон терак тагида хаёлчан турибди. У ҳали шу ёшга етиб оғзига ичкилик деган нарсани олмаган. Аммо қип-қизил маст. Овози дўриллайди, ҳуснбузар тошган юзларида бир чиройли хаёл излари бор. Мана шу боланинг ўн саккизга кирганига бугун роппа-роса тўрт ой бўлди. Шу ёшга кирди-ю, шунақа хаёлчан, бўлар-бўлмасга хўрсинадиган, кечаси ойга қараб ўзича шеър тўқийдиган бўлиб қолди.
Кексалар! Сиз ҳам шу ёшингизни эсланг!
Қишда саримсоқ пиёз еган одамнинг оғзидан кўклам жаласи қуйиб ўтган теракзорнинг иси келади. Сиз ҳам болалигингизни эсласангиз унутилган муҳаббат яна туғёнга келади. Мана шу хўрсиниб турган, юзига ҳуснбузар тошган йигит сизсиз, шу сизнинг ўн саккиз ёшингиз.
Йигитча хўрсиниб турган кўчанинг бу кўчанинг бу бетида баланд иморат бор. Иккинчи қаватнинг балконида яқинда ўн саккизга кирган бир қиз кафтини иягига тираб ўтирибди. Ўзи унча чиройли эмас, аммо ўн саккизга кирган қизнинг хунуги бўлмайди, буни биласиз. Бечора қиз келин аясининг пардоз қутисини титкилаб йўлакда юзига упа сураётганида акаси келиб қолиб бир тарсаки еганидан, ёнидан бир жуфт кино билети чиқиб қолиб гап топиб беролмай довдираганидан унинг неча ёшга кирганини билиб тургандирсиз. Бунақа иш ўн саккизга кирган қиз боланинг қўлидан келади.
Э, аяжонлар! Кўчадан куёвнавкар ўтса қавиб турган кўрпангизни супада қолдириб девордан қарайдиган, бувижонлар, ҳа, нима, ўн саккизга кирмай ҳатлаб ўтиб кетмагандирсиз. Кулманг, ўзларингиз ҳам худди шунақа бўлгансиз. йиғлагансиз, кулгансиз, хўрсингансиз, дўриллаган овоз эшитганингизда юрагингизда от ўйнаган.
Йўл ўртасида эзмаланиб гаплашиб келаётган икки кекса ўтиб кетгандан кейин, йигит жадал юриб балкон тагига келди. Унинг шарпасини сезган қиз бармоғини лаблари устига кўндаланг қўйиб қошларини керди-да, чироқни ўчириб ғойиб бўлди. Зум ўтмай, у йигит олдида пайдо бўлди. Ҳамма ёқни атир ҳиди тутиб кетди.
Иккови индашмай йўл ёқалаб кетаверишди. Анҳор томонга бурилишаётганда қиз мажнунтолнинг осилиб ётган новдасидан баргларни қисимида сидириб олди-да, йигитнинг устидан сочиб юборди. Йигит ундан қасдини олмоқчи бўлиб интилган эди, қочди. Кўприкка етмай йигит уни тутиб, бағрига босиб, ўпиб-ўпиб олди. Қиз унинг қучоғидан юлқиниб чиқиб, катта харсангга ўтириб қолди.
— Шунақасан-да, Анвар,— деди қиз ундан ўпкалагандек кулиб.
Анвар унга яқин келишга юраги дов бермай сал нарироқда хансираб турарди.
— Бўлди, энди — деди қиз жиддий оҳангда. —Энди нима қиламиз. Жуда бошим қотди-ку. Айтдим-ку, сен билан мендан киноартисти чиқмайди, деб.
Анвар қўл силтади.
— Кўришолмайди, режиссёрининг гапини қара, илм керак, дейди. Нима ўнинчини бекорга битириб қўйибмизми? Ролни берсину ўйнаганимизни томоша қилаверсин. Майли, кимлигимни уларга кўрсатиб қўяман. Қурилишга бораман. Сен нима қиласан? Сенга нима, сендан артист чиқади. Сал кунда хизмат кўрсатган артист Умидахоним Болтаева бўлиб кетасан.
Умида шарақлаб кулиб юборди.
— Э, омон бўл-э, бўлмади. Аризамнинг устига бўлмайди, деган резолютсия қўйиб қайтиб беришди. Хайр, алвидо кино экрани! Тўқимачилик комбинатига ишга кираман. Ўша ерда ҳаваскорлар тўгарагидан ўсиб чиқаман.
Улар гоҳ куйиниб, гоҳ кулишиб анча пайтгача анҳор ёқалаб айланиб юришди.
Анвар билан Умида бир партада ўн йил ёнма-ён ўтириб ўқишди. Шу ўн йил ичида озмунча хаёл суришмади. Анвар кунига бир касб танларди, Гоҳ учувчи, гоҳ машҳур артист, гоҳ дипломат бўлиб дунё кезарди. Мана бугун ҳаммаси чиппака чиқди кетди. Умида бўлса қайси журналда киноартистларнинг сурати чиқса қирқиб олар, ҳинд қизларига ўхшайман, деб икки қошининг ўртасига хол қўйиб, капрон шарфга пистон қадаб кунора суратга тушарди. Уни ҳам кинога олишмади.

Беқарор, беқўним ёшлик уларни не кўйларга солмади.
Бу кеча ҳам уларнинг маслаҳати пишмади. Эртага яна шу ерда учрашишга аҳд қилиб ажралишди. Яна ўша кўча бетидаги балконнинг чироғи ёнди. Яна ўша хаёлчан ўтириш...
Анвар бўлса маст одамдек каловлаб санқиб уйига қайтди. Ўрнига ётиб кўзи илинмади. Умиданинг юзи экранда каттакон бўлиб кўринаверди, У гўё бу ёққа кел, деб уни экранга чақираётганга ўхшайверди. Охири хаёли тушга уланиб кетди.
Иккови ўйнаган рангли кино қўйилаётган эмиш. Залда ўтирганлар бир экрандаги Анварга, бир залда ўтирган Анварга қараб қандай бахтли одам экан-а, дейишаётган эмиш. Кино тугагандан кейин уларнинг ҳар икковини ҳам томошабинлар ўраб олиб чапак чалишармиш. Бир томошабин худди унинг қулоғи тагида жуда ҳам қаттиқ чапак чалар эмиш. Анвар уйғониб кетиб қараса, у ётган каравотнинг бош томонига қўниб олган хўроз қанот қоқиб энди қичқираман, деб турган экан.
Анвар тушни бўлган хўрознинг оёғидан ушлаб улоқтирди. Барибир хўроз ариқ лабида туриб уни масхара қилгандек яна қичқириб юборди.
Тўкилган олмаларни териб юрган ичкуёв поччаси пичинг қилди:
— Ётаверасизми, халқ артисти. Бошингизга офтоб келиб қолди-ку, ишлар нима бўлди? Қабул қилишмаганга ўхшайди. Яхшиси, юринг мен билан, экспедитсияга олиб кетай. Икки йил менинг партиямда ишлаб, кейин институтга кирасиз.
Анвар поччасининг ишини ёмон кўрарди. Шу ҳам иш бўлдими, чўлу биёбонларда тупроқ ковлаб, эски иморатларнинг қолдиғини топиш. Бу ишда қаҳрамон бўлиш қийин. Бўлса поччаси бўларди. Минг йил олдинги тангаларни, кўзачаларни топган. Нимаси қизиқ! Космонавт бўлса бошқа гап. Бир марта осмонга чиқиб орбитани айланса бўлди, ерга тушиши билан Олтин Юлдуз тайёр. Аммо космонавт бўлиш учун математикани, физикани яхши билиш керак. Анвар ҳар иккаласидан ҳам зўрға учга илинган. Ундан ташқари, Анварнинг бўйи узун, новча. Кабинага сиғмайди, сиққанда ҳам икки букилиб ўтириш керак.
Бола бечора минг хйл ўйлар билан тентиб қурилиш майдонига келиб қолибди. Ҳамма ёқ чанг, шовқин. Самосваллар у ёқдан-бу ёққа вағиллаб ўтиб турибди. Шарақлатиб шағал тўкади, қаердадир қалдираб бетон қорадиган машина айланади. Бирпасдаёқ Анварнинг боши айланиб кетди. Кимдир: «Қоч, э, бола», деди. Анвар ўгирилиб қараса, тсемент деворни хартумида кўтараётган баҳайбат краннинг тагига келиб қолган экан. У четга чиқиб кран бошқараётган кишининг ҳаракатларини кузатиб турди. Кран хартуми деворни ҳаволатиб обориб учинчи қават томининг қирғоғига қўндирди. Девор қўнган жойда электр пайвандлари чақнади. Анвар анграйганича туриб қолди. Кранчи Анварга қараб нимадир деди. Анвар у нима деётганини тушунмади. У икки бармоғини лабига қўйиб нафасини ичига тортиб кўрсатди-да, ниманидир унга ирғитди. Кейин у дўнг орқасидаги автолавкани кўрсатди. Анвар у ташлаган нарсани олиб қараса «Беломор»нинг пачкасига ўраб ташланган пул экан. Анвар дарров тушунди-ю, папирос олгани дўконга қараб чопди. У қайтиб келганда кранчи яна битта деворни қўндириб бўлган экан. Анвар унга папиросни кўрсатган эди, у бу ёққа чиқ, деб имлади. Анвар шошиб темир
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top