Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: mexrangiz b.n (davomi)
tel qisam yiglab gapiryapti ha tinclimi dszm onam sz bn gaplawayotganimi bilib qoldi endi hamasi tam...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ЖИНСИЙ ҲАЁТ: 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ!(Ayollar uchun maxsus)

Добавил:DisseR(n1) (15.11.2014 / 22:43)
Рейтинг:rating 94731 article (0)
Прочтений:12000
Комментарии:Комментарии закрыты
Ётоқхона эшиги ортига
бекитилган муносабатлар
янги ҳаёт учун асос бўлади.
Аммо... ҳомиладорлик бошланиши билан айнан жинсий алоқа
юзасидан кўпгина саволлар туғилади.
Айримлар ундан бутунлай воз
кечишни таклиф қилса, бошқалар эса
эр-хотин бир-биридан узоқлашмаслиги
керак, дейди. Бугун фарзанд кутаётган оилаларни қизиқтирган саволларга
олий тоифали шифокор-гинеколог
Нилуфар БЎСТОНОВАдан жавоб оламиз. ҲОМИЛАДОРЛИКДА ЖИНСИЙ АЛОҚА
МУМКИНМИ? Агар ҳомиладорлик даврида ҳомила
тушиш хавфини юзага келтирадиган
бирор сабаб бўлмаса, туғруқ давригача
жинсий алоқани чеклаш шарт эмас.
Бундан аввалги ҳомиладорликларда
муаммолар юзага келган бўлса, аёл ўзининг эҳтиётини қилиши лозим.
Шунингдек, ҳомиладорликнинг
биринчи уч ойлиги ҳамда илгари ҳайз
келиши кутилган саналарда жинсий
алоқага камроқ кириш тавсия этилади.
Қатъий тақиқ эса қуйидаги ҳолатларга нисбатан қўлланилиши мумкин: ҳомила тушиш хавфи бўлганда;
бачадон бўйни етишмовчилигида;
кўп ҳомилали ҳомиладорликда;
йўлдош кўчиши ва унда ёриқлар
кузатилганда;
ҳомила олди сувининг кетишида; инфекцион касалликларда. БУ МУҲИММИ? Масалага индивидуал равишда
ёндашган маъқул. Баъзи эркаклар
кутилаётган бахтдан сархуш бўлиб,
рафиқасига меҳри товланиб кетса,
баъзилари ҳомилага зиён етказмай дея,
ўзини тийишга ҳаракат қилади. Масала ечими учун жуфтлик шифокор билан
маслаҳатлашиши лозим. Шу ўринда
эркакларга икки оғиз сўз: аёлингизни
нафақат ташқи кўриниши ўзгараяпти,
балки унинг руҳий кечинмалари ҳам
олдингидан бироз фарқ қилади. Унинг хоҳишини ҳам инобатга олишни
унутманг! Жинсий алоқа даврида эркак
ҳомилага зарар етказа олмайди, негаки
у бачадон, йўлдош, ҳомила олди
сувлари ҳамда бачадон бўйнидаги
шилимшиқ парда билан ҳимояланган. ЭРТА ТУҒРУҚҚА САБАБ БЎЛАДИМИ? Бу аёл ва ҳомиланинг ҳолатига кўра
аниқланади. Ҳомиладорлик даври
муаммолари, хусусан, ҳомила
тушишиш ёки туғруқнинг эрта
бошланиш аломатлари кузатилмаётган
бўлса, жинсий алоқа билан туғруқ даврига қадар шуғулланиш мумкин.
Бироқ аёл ва туғилажак боланинг
ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган
ҳолатлар аниқланса тахминий туғруқ
кунидан 6 ҳафта аввал жинсий алоқа
муносабатларини тўхтатиш тавсия этилади. НОҚУЛАЙЛИКНИ ЮЗАГА
КЕЛТИРМАЙДИМИ? Бўлиши мумкин. Бироқ бу одатий ҳол
саналади. Ҳомила ривожланаётгани
сабаб бачадон ўсади. Ҳомиладор аёл
тинч ҳолатда ҳам кичик тос
аъзоларида оғриқ, тортишиш, белнинг
зирқирашини ҳис қилиши мумкин. Жинсий алоқа вақтида эса бу
безовталиклар яққол сезила
бошлайди. Бундан ташқари,
ҳомиладорликнинг илк кунлариданоқ
кўкрак сезувчанлиги ошади,
жуфтингизнинг эркалашлари ҳам оғриқ қўзғатиши мумкин.
Катталашаётган қорин ҳам жинсий
алоқага халал бериши муболаға эмас.
Шу боисдан бўлажак она ўзи учун
қулай ҳолатни танлаб олиши даркор.
Чеклов бўлса, хоҳишга кўра иш тутиш тавсия этилади. Лекин аёл буни
истамаса, уни мажбурлаш ярамайди. НИМА УЧУН АЁЛНИНГ ХОҲИШЛАРИ ТЕЗ-
ТЕЗ ЎЗГАРИБ ТУРАДИ? Ҳомиладорлик даврида гормонал
ҳолатнинг ўзгариши туфайли аёлнинг
жинсий мойиллиги турлича бўлади.
Бундан ташқари, бу аёлнинг
ҳомиладорликдан аввалги
хоҳишларига ҳам боғлиқ. Бўлажак онада эстроген (аёллар жинсий
гормони)нинг кўпайиши оқибатида,
жуфтининг меҳр-муҳаббатига эҳтиёжи
ортади. Бироқ ҳомиладорликнинг илк
уч ойлигида кўпчилик аёллар
бошқоронғуликни ўтказади, бунда эса турли ҳидларга сезувчанлик кучайиши
мумкин. Бу ҳам жинсий майлнинг
сусайишига олиб келади. ОРГАЗМ ТУҒРУҚНИНГ БОШЛАНИШИГА
САБАБМИ? Оргазм вақтида бачадоннинг
қисқариши эрта туғруққа сабаб
бўлади, деган фикр хато саналади.
Агар бачадон, бачадон бўйни ва
ҳомила туғруққа тайёр бўлмаса,
жинсий эҳтиёжнинг қондирилиши ҳомиладорликнинг эрта якун топишига
важ бўла олмайди. ТУҒРУҚ МУДДАТИДАН ЎТИБ КЕТСА,
ЯҚИНЛИК ТАВСИЯ ЭТИЛАДИМИ? Бачадон ва ҳомила туғруққа тайёр
бўлса-ю, лекин туғруқ дардидан дарак
бўлмаса, шифокорлар бўлажак ота-
оналарга жинсий яқинликни амалга
оширишни тавсия этишади. Чунки
сперма таркибида бачадон бўйнини туғруққа тайёрлаб берадиган
простагландин моддаси мавжуд.
Жинсий алоқага киришиш мумкин
бўлмаган аёлларга эса
туғруқхоналарда ушбу модда гель
кўринишида аёлнинг бачадонига юборилади. Аммо ҳомила олди
халтасининг ёрилиши ёки эркакда
инфекцион касаллик аниқланганда
жинсий алоқага кириш маън этилади. ҚАТЪИЙ ТАҚИҚЛАР МАВЖУДМИ? Қатъий чегара ёки тақиқлар мавжуд
эмас. Ҳамма нарса аёл ва ҳомиланинг
ҳолатига боғлиқ. Айрим масалаларни
эса эр-хотин гинеколог-шифокор билан
маслаҳатлашиб, ҳал этади.
Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлиги аёлда жинсий майл «гуллаб-
яшнаётган» давр саналади. Аёлнинг
организми янги ҳолатга кўниккан,
бошқоронғулик ортда қолган, қорин
эса халал берадиган даражада катта
эмас. Аксарият ҳомиладор аёллар бу даврдан унумли фойдаланиб
қолишади. ЭРКАКНИНГ МЕҲРИ НЕЧОҒЛИК МУҲИМ? Кутилаётган фарзанднинг отаси,
аниқроғи яқин инсонинг меҳри аёлнинг
ҳам руҳий, ҳам жисмоний ҳолатига
ижобий таъсир кўрсатади. Агар аёл
севимли эканлигини ҳис қилиб турса,
ўзини икки карра бахтиёр сезади. Ёқимли туйғулар ҳомиладорлик
вақтидаги хавотир ва туғруқдан
қўрқишга қарши самарали воситадир.
Қисқаси, аёл жинсий яқинлик ортидан
кўтаринки кайфиятга эришади. СОҒЛИККА ФОЙДАСИ БОРМИ? Ҳомиладорлик даврида организмда юз
берган турли ўзгаришлар оқибатида
аёл организми ҳар доимгидан ҳам
кўпроқ яқинликни талаб этиши
мумкин. Шунингдек, мунтазам
яқинликка киришиш организмни туғруққа тайёрлайди, тўқималарнинг
керакли даражада эгилувчанлигига
эришилади. Бу эса туғруқ пайти қинда
ёриқлар юзага келмаслигини
таъминлайди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top