Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: ★←←))Sevganm bu man Xatoym((→→★
Dina. baby. Girl Yoki odiygina Madina man hikoyan oylab topmiman faqatgina korganarim va ewitg...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Qushnilar bilan | Tilla Kelin
<< 1 2
Келинчак тушунди. Шоирахон касалхонада бир ҳафтача қолиб кетди. Унинг ҳолидан хабар олишга Дилафрўз келиб турди. Келинчак қанчалар меҳр кўрсатмасин, одамшинавандалик қилмасин, унга бўлган муносабати ўша-ўша совуқ эди. Буни биринчи кунданоқ палатадагилар ҳам фаҳмлашганди. Айниқса, ўзи тенги, сочларига оқ оралаган Раҳима исмли аёл рухсат тегиб, кетишга тараддудланган кун Шоирахонни нақ мўлжалга олгудек бўлиб, бир- икки сўз айтди: - Келинингиз тилла, Шоирахон, ношукурлик қилманг, бир айби қулоғи оғир экан. Тўрт мучаси бут бўла туриб, оиласи, уйидагиларга мусибату бало-қазоларни олиб келаётган фарзандлар камми? Тилидан «онажон» деган калима тушмайди, ўз онасидан зиёда кўрса кўряптики, кам эмас. Ундай инсофсизлик қилманг, Худога хуш келмайди. Ана шу насиҳатни Шоира Раҳима кетгач, анча вақт эслаб ётди. Ҳар кунги одати, шифтга термилиб ўй сурди: «Ҳа, келиним ёмонмас, меҳрибон чиқди, туну кун хизматимда. Кам бўлмасин. Эй Худо, шугинанинг нуқсонини тузатсангчи, шифо берсангчи?»- кўзларига ёш келди туйқус. Бир пайт қараса, қошида келини билан ўғли турибди. - Дам олётган бўлсангиз, халал бермай дедик-да, ойи,- деди Савлатжон. Шоирахон қаддини ростлаб ўтирди. Бошидаги қийшайиб қолган рўмоли боғичларини ечиб, қайтадан маҳкам қисиб боғлади. Дилафрўз чаққонгина бўлиб, егуликларни тумбочкага жойлаштираётганди. - Қизим, шу ерда дастурхон тузанг, учовимиз овқатланайлик,- деди келинига қараб. Хиёл паст бўлса-да, юракка мулойим теккулик бу гапни Дилафрўз эшитди. Қайнонасидан биринчи бор ширин сўз эшитгани учун ҳам ҳайратда карахт бўлиб қолганди. Шоирахон тағин бояги гапини қайтарди. - Ҳозир, хўп, — ишга шўнғиди келинчак. Савлатжон ҳам келинини ёмон кўриб қолган онасидан илк бор бу каби илтифотни кўриб ҳайрон қолди. Хиёл ўтиб, мўъжазгина столда тузилган дастурхон устида Шоирахон жилмайиб, дилидагини айтди: - Аввалги кун қудам келгандилар. Кечқурун учовлашиб борсак-а, анча вақтдан бери хабар олмагандик… Қайнонасининг нима деганини даставвал пайқамаган бўлса-да, унинг юзлари очилганидан, табассумидан ёмон сўз демаганлигини тушуниб, Дилафрўзнинг ҳам кўнгли ёзилди, жилмайишга уринди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top