Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: ҚИЗИЛ ҚИРЛАР ОРТИДА
— Шу ёлғончининг гапларига ишониб ўтирибсанларми?! Саёҳатчи варраклар, болажон бодринг хола яна а...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Er xotin munosabatlari
1 2 >>

Эрим ташлаб кетса-да, қайнонамдан воз кечолмадим (kopiya by AkBarshox)

Добавил:((((((sнох)))))) (20.11.2016 / 20:33)
Рейтинг:rating 212066 article (0)
Прочтений:34223
Комментарии:Комментарии закрыты
Эрим ташлаб кетса-да, қайнонамдан воз кечолмадим

"Менинг ҳақиқатим” саҳифасини мунтазам ўқиб борганим сабаб ўз ҳаётимни ҳикоя қилиб бериш истаги туғилди, — деб мактуб йўллаган бухоролик мухлисамиз. — Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб, биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг «қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди» деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим…
Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди. Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман. Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам «оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас, тонг-саҳардан турманг, бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан», деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, «хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ, йиғлоқи бўлади», деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида «Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз, эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади», деб кулиб қўйса, қайнонам: «Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида», деб қўярди.
Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: «Сизга маза-да, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. «Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз», дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз», деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедим-у, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладилар-да, кейин: «Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади», деб яна ишга киришиб кетдилар.
Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам болаларимга қарар, уларни ўқитиш, мусиқа мактабига олиб бориш, майда-чуйда ишларни ўргатиш — барча-барчаси қайнонам ўз зиммасига олганди. Уларга ўзингизни кўп уринтирманг, десак «бекордан Худо безор» деб қўярдилар.
Лекин ҳаёт ҳаммавақт ҳам бир текис кечмас экан. Эрим кундан-кунга инжиқ, қўрс бўлиб бораётгани етмагандек бу ёқдан қайнсинглимнинг ҳам оиласи нотинч эди. У кетма-кет уч қиз фарзанд кўргани учун ўғил ниятида яна ҳомиладор бўлганди. Лекин эри «эри яна қиз туғадиган бўлсанг, туғруқхонада тўғри онангникига жўнайсан», деб таҳдид қилишини қўймасди. Оиласи тинч бўлмаганга яраша соғлигини ҳам йўқотган қайнсинглимга шифокорлар туғишни тақиқлашди. Қайнонам гоҳ қизига, гоҳ ўғлига қараб, нима қилишни билмасди.
Ҳар куни базму жамшидлардан ярим кеча маст ҳолда келадиган эрим бир куни менга: «Учта болангни олу, уйимдан йўқол», деди. Мастликда нима деяётганини билмаяпти-да, деб индамай қўя қолдим. Лекин у жиддий гапирарди... Қўл остида ишлайдиган аллақандай хонандага ўралашиб қолган эрим энди кунда жанжал қилар, менга «хотин сифатида ўлгудек зерикарлисан, нуқул уй-жойни қиртишлаганинг қиртишлаган, эрни кутиб олишларни, ноз-карашмаларни билмайсан!» деб таъна қиларди. Оилам бузилиб кетишидан қўрқиб кўрмаган чорам қолмади: эримга яхши гапириб ҳам кўрдим, ўша хонандага одам жўнатиб йўлга солишга ҳам ҳаракат қилдим, лекин эрим кундан-кунга мендан совиб борарди. Аслида ўзига қарамай юрадиган аёллардан эмасдим, аммо барибир эримга ёқмай қолгандим. Рўзғордаги жанжаллар билан бўлиб, қайнсинглимдан хабар олиш ҳам ёдимдан кўтарилганди. Уни муддатидан олдин туғруқхонага олиб кетишганини эшитиб, қайнонам иккаламиз ўша ёққа югурдик. Аҳволи оғирлашиб қолган қайнсинглимни тезда жарроҳлик столига ётқизишди, лекин кўп қон йўқотгани сабаб аҳволи жуда оғир эди. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан болани олиб «Қизалоқ, ҳолва» дейишдию, қувонишга ҳам улгурмай онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун киришишди. Қиз деган сўзни эшитган куёв қутириб кетгандек бақириб-сўкиниб дарахтларни тепа бошлади, «қизингиз ҳам, қизи ҳам керакмас, олиб кетинг», деб қайнонамга удағайлаётган маҳалда ичкаридан ёмон хабар чиқди… Ўзини ҳолсиз курсига ташлаган қайнонам, «кетди...» дея олди, холос. Бунақа бўлишини кутмаган куёв нима қилишни билмай довдираганча қолаверди…
Қизининг ҳасратида соғлигидан ҳам айрилган қайнонамнинг умри укол-дори билан ўтарди. Қайнсинглимнинг чақалоғига қараб қийналаётганимни кўрган қайнонам бироз ўзини қўлга олди, қизининг уч қизини ҳам олиб келди. Қудасига: «Сизникида қизим рўшнолик кўрмаганди, қизлари кўрармиди. Ўлмасам ўзим қарайман, ўлсам келинимга топшириб кетаман», дебди жаҳл билан. Қудаси ҳам қўйинг, олиб кетманг демади. Шундай қилиб энди еттита бола бўлгандик. Синглисининг ўлимдан кейин бироз ақлини йиққандек бўлган эрим, кўп ўтмай яна эски ҳунарини бошлади. Энди янги баҳона топганди: «Бу уй эмас, бозор» деб тўнғиллаб чиқиб кетарди.
Аслида булар шунчаки баҳона бўлиб, эрим ўша хонандага аллақачон уйланиб олганди. Бир куни ишга кетгани бўйича қайтиб келмади… Биз бир уй одам хавотир олиб ярим кечаси барча таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, қидирсак, у эса жазманининг уйида туғилган кунини нишонлаётган экан…
Эримни ўша хонандага бой бердим. Уйга қайтариш учун кўп ҳаракат қилдим. Ҳозир улар ҳақида гапиргим, ўзимни ерга урганларимни, ҳақоратларга, мазахларга чидаганларимни эсга олгим келмаяпти… Хуллас, эрим барибир кетди. Шундан кейин қайнонам билан қайнотам ўзгариб қолишди. Улар кўзимга қараёлмай мунғайиб ўтиришар, қайнсинглимнинг қизлари менга ортиқчалк қилмаяптимикан, деб хавотирланишаётганини сезардим. Эримнинг номардлигидан йиғлаб адо бўлмаслигимга ишим ёрдам берди. Энди бутун оиланинг ташвиши бир ўзимнинг зиммамда эди.
Бир куни қайнонам: «Келин, бизга ва қизимнинг болаларига қараш мажбуриятини олмагансиз, истасангиз ота-онангизникига кетишингиз ёки алоҳида яшашингиз мумкин. Бу нодон бола сизнинг қадрингизни билмади, қўшнилар ўғли ташлаб кетганига бир йилдан ошган бўлса-да, келинининг бахтини боғлаб, хизматкорликка олиб ўтирибди дейишяпти…» — деди
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top