Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: MUHABBAT JILG'ALARI... Bir juft oqqushlar 4 - qism..
MUHABBAT JILG`ALARI: Bir juft oqqushlar... 4 - Qism... Ish boshqaruvchi, o`sha kungi kelishilgan haqqimizni sanab bergach, Asir nomozini qazo qilmaslik uchun masjidga shoshildik. Farhot aka yo`l-yo`lakay haqqimizni teng taqsimb, bir qizmi qo`limga tutqazdi. Qo`lida qolgan qizmini esa, lablaqi pichirlagancha kundalik ehtiyojlarga sarflash uchun allanimalarni homcho`t, hisoblar. Yuzida huddi ochiqqan bolalariga taom berib, ularni taomlanishimi zavq bilan kuzatib turgan ota ifodasi ravshan t...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar

Facebookdagi tanishim iltimosi

Добавил:-HIJRON- (20.12.2016 / 07:46)
Рейтинг:rating 215683 article (0)
Прочтений:11521
Комментарии:Комментарии закрыты
КЕЛИНИГА ҚЎЛ КЎТАРГАН ҚАЙНОТА...Оила ҳар биримизнинг мустаҳкам қўрғонимиз ҳисобланади. Ҳаёт ўнқир-чўнқирлардан иборат бўлганидек, бу қўрғонда нималар рўй бермайди, дейсиз. Азалдан эркакларни оиланинг асосий устунлари санаймиз.Баъзида эса ана шу устунларнинг ўзи нотўғри ҳаракати билан оиладаги муносабатлар дарз кетишига сабаб бўлади.2009 йилда яхши ниятлар билан қизим Дилдорани ўз туғишган укамнинг ўғлига келинликка узатдим. Бегона эмас, яқиним билан қуда бўлганимдан бир томондан кўнглим тўқ эди. Ўшанда кўпчилик “яқин қариндошсизлар, яхшилаб ўйлаб иш тутинглар, турмушда паст-баландликлар бўлади”, дейишганида эътибор бермай, "ака-ука бўлсак, бир-биримизни қўллаймиз”, деб ўйлагандим. Лекин ҳаёт биз ўйлагандек бир текис кечмас, ўз қондошингиз билан юзкўрмас бўлиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас экан. Мана, мен ҳозир ана шундай аҳволдаман. Қизимнинг оиласидаги нотинчликлар мени ташвишлантиряпти.2015 йил декабрининг бошларида тушга яқин уйимизга укам, яъни қудам кириб келди:— Қизингиз билан ўғлимнинг орасидасал гап қочиб қолибди. Мен орага тушиб, қизингизни бир оғиз уришгандим, ўзимни ўлдираман, деб айтди. Бориб қизингиз билан гаплашиб қўймасангиз бўлмайди, - деди. Мен ҳайрон бўлдим. Ўзим боришга нимагадир оёғим тортмади. Қон босимим ошиб, мазам бўлмай турганди.— Бориб синглингдан хабар олиб кел-чи, нима гап экан, - деб катта қизимни жўнатдим. Анча пайт ўтса ҳам, улардан дарак бўлмади. Кечга яқин катта қизим қайтиб келди.— Нима гап экан, Дилдора қани?— Унинг қўли, оёғи чиққан, бошқа жойлариям кўкариб кетган, лат еган. Табибга олиб бордик, қўлини чиққан жойига солди, танасидаги кўкарган жойларни кўриб, буни тезда шифокорга олиб бориб, рентген қилдириш керак, суяк синган ёки ёрилган бўлиши мумкин, деди. Амакимни бу даражага боради, деб ўйламагандим... Дилдорани калтак билан урибди...- Нималар деяпсан?.. Нега ураркан, сўрадингми ўзидан?..Маълум бўлишича, жанжал кўтарадиган гап ҳам бўлмаган экан, аслида. Эрталаб қизингиз тўйга бориш учун қайнонасидан рухсат сўрабди. Лекин қайнонаси рухсат бермапти. Дилдора аразлаб ичкарига кириб кетибди. Шу пайт куёв келиб қолиб, уйга кириб унга бақирибди.- Нега ётибсан? Тур, ўрнингдан, идишларда сув йўқ, қудуққа бориб сув олиб кел!— Ҳа, фақат иш буюришни биласиз, мени ёзин-қишин қулдай ишлатасиз... Бир кунга аммамникига бораман, десам, рухсат бермадингиз. Сувни ўзингиз олиб келсангиз бўлмайдими?— Олиб келмасанг, олиб келма, ўзим бораман... — деб эри иккита челакни кўтариб кетишга чоғланаётган экан, онаси ўғлини тезлаб:— Хотинингга иш буюриб қилдира олмайсан, қанақа эрсан ўзи? – деб жанжалга аралашибди. Онасининг гапи билан куёв челакни қўлидан қўйиб, хотинининг устига бостириб кириб, уни аёвсиз тепкилай бошлабди. Зарбаларга чидолмаган қизингиз ташқарига югуриб чиқиб, аламдан тўлиб тургани учун ҳовли бурчагида турган арқонга кўзи тушиб,уни қўлига олибди.— Ўзимни ўлдираман, бундай яшаш жонимга тегди, — деб молхона томонга йўл олибди.Ичкаридан югуриб чиққан қайнотаситандир ёнида ётган узун таёқни олиб,югуриб бориб келинни жон-жаҳди билан савалай бошлабди. Қизим, “бўлди ота, тавба қлдим, урманг” деганига қарамай, “ҳали сенми ўзиниосадиган” деб баттар калтаклабди. Етмаганига молхонага судраб кириб, яна дўппослабди. Отасининг важоҳатидан қўрқиб кетган куёв югуриб келиб унинг қўлидаги таёқни тортиб олмоқчи бўлганида:— Сенга хотин керак бўлиб қолдими? Хотинингни тарафини олиб, отангга қўл кўтармоқчи бўляпсанми, — деб ўғлига ҳам бақирибди.— Ўлгинг келаётган бўлса, бор, ана отангникига бориб ўл, бизга оғирлигинг тушмасин, — деб дўқ урибди қайнотаси. Ўзи бир аҳволда жони оғриб ётган Дилдора:— Майли, мени отамникига олиб бориб қўйинглар, — деб ялинибди.......Катта қизимдан бу гапларни эшитиб, жуда ғазабландим. Олдин ҳам уларнинг оиласида кичик жанжаллар бўлиб турарди, куёвим қизимга қўл кўтаришини ҳам билардим.Ҳамма оиладаям бунақа келишмовчиликлар бўлади, ўзлари келишиб кетишар, деб индамагандим. Бу галгиси ошиб тушди. Қайнота келинни урса, бу нима деган гап? Жуда ҳаддидан ошибкетибди укам. Ҳозир борсам, мен ҳам ғазабдан бирор ножўя иш қилиб қўяман, деб, маҳалла оқсоқолига бориб учрашдим. Қизимникига борсак, шифокорга олиб бориш масаласида қайнота ҳам, эр ҳам жим.— Қизимни ўзим шифохонага олиб бораман, — дедим.— Йўқ, сиз аралашмай туринг, ўзимизолиб борамиз, деб мени яхши гапириб уйга жўнатиб юборишди.Ўша куни келинни уйда олиб ўтириб, эртасига докторга олиб боришди. Туман марказий шифохонасидагилар келинчакнинг аҳволини кўриб, нима бўлганини тахмин қилиб, уни сўроққатутишган. Шунда қизим оиласининг кейинги тақдирини ўйлаб, бўлган воқени айтмасликка қарор қилибди.— Молхона томига чиқмоқчи эдим, нарвонда оёғим сирпаниб кетди, тепадан йиқилиб тушдим, — дебди.Унинг гапига ишонмаган шифокорлар туман ИИБга хабар беришган. Қизим эса йиқилиб тушдим, деган гапида тураверди.Эртасига қизимни кўргани шифохонага бордим.— Отажон, илтимос, қайнота-қайнонамга, эримга ҳеч нима деманг,милицияга ҳам улар устидан шикоят қилманг, — деб ялинди. — Ота, илтимос, оилам бузилиб кетишини истамайман, — деб йиғлади.Шифохонадан чиқиб, уйга кетгунча қизимнинг йиғлаб айтган гаплари кўзолдимдан кетмади. Маҳалламизга кираверишда мўйсафид чоллар йиғилиб турган экан, уларга маслаҳат солсам:— Қизинг тўғри айтяпти, невараларингни ҳам тирик етим қилмай десанг, уларнинг устидан даъво қилма, деб тайинлашди. Қудаларимдан жуда дарғазаб бўлиб тургандим, лекин ўзимни босиб, уларга даъво қилишдан бош тортдим.Туриб-туриб, жуда алам қиляпти. Негаулар жазосини олмаслиги керак, деб хафа бўламан. Қизимдан ҳам хатоликлар ўтгандир, лекин оиланингкатталари бу даражага бормаслиги керак эди.Айни ўша кунлари, декабр ойи бошларида ҳурматли Президентимиз 2016 йилни “Соғлом она ва бола” йили деб эълон қилдилар. Бу гапларни эшитиб, ўз-ўзимга ачиниб кетдим.Мана, оналар ва болаларга давлатимиз қай даражада эътибор кўрсатяпти! Биз эса арзимаган баҳоналар билан келинларимизни уриб, майиб қилиб ўтирибмиз. Менинг қудаларимга ўхшаб, айримлар ўз келинини майиб қилса, у қандай соғлом она бўла олади? Қандай қилиб келажакда фарзандларини тарбиялайди? Уларга қандай ғамхҳрлик қилади?Қариндошга қиз бериб, катта хато қилганимни тушуняпман. Бегона бўлганида бу даражага бормасмиди?..Ўйлаб-ўйлаб, сизларга мактуб ёзишга қарор қилдим.? Ўзимни қандай овутишни билмай, сизлардан маслаҳат сўрамоқчиман...Ж.Х.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top