Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Бева мухаббат.
Бева муҳаббат Эру хотин. Бахтли, аҳил оила. Севиб, севишиб турмуш қурганлар. Бир-бирларини еру кўкка ишонмайдилар. Ўзаро ғамхўр, суянч, елкадошлар. Фарзандлари ҳақида билмайман — бунинг воқеага дахли ҳам йўқ. Эътиборни чалғитмаймиз. Эрнинг топиш-тутиши жуда яхши. Ўзига тўқ, бадавлат. Аёлнинг рўзғор тутими баракали. Ҳамма уларнинг муносабатига ҳавас қилади. Иккиси ҳам хушрўй. Идеал оила тимсоли. Ҳаётнинг синовлари келибди. Эр (асослими, асоссизми) қамалибди. Иши терговга ошибди. Гумондор...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar | АТЛАС КЎЙЛАКЛИ ҚИЗАЛОҚ
<< 1 2 3 4 >>
тилда сайраб кетди:
- Мен ҳам шеър ёзаман. Айтиб берайми?
- Бўлмасамчи!- деди Муҳтасар завқланганча.
Қизалоқ бир пас каловланиб тургач сайради:
- Шеър ёзаман..
Зўр ёзаман!
Дархтлар, сичқонлар, баҳор хақида ...
Навруз, Атлас кўйлакча ҳақида ҳам
Зўр ёзаман...
Муҳтасар шарақлаб кулиб юборди. Вой, ростдан ҳам қизининг ўзику. Пойинтар- сойинтар қофияларичи?
У кулгудан аранг тўхтаб, шеърни мақташ баҳона қизчанининг исмини билиб олди.
-Зўрсанку Севинч! Бунақа шеърни энди эшитишим. Баракалло!
-Ёқдими?-деди қизча, қулоқларига ишонмай.
-Албатта ёқди!
-Унда менга атлас кўйлак қани?
Муҳтасар аввал хайрон бўлди, сўнг гап нимадалигини билгач, жилмайди.
Қизларнинг бирортаси атлас кўйлаклар хақида мақтаниб қўйгану, бу қизалоқ ҳам байрамга ясангиси келган. Ахир табиатан ҳамма қизлар янги либосга ўч бўладику.
Илинж ва изтироб тўла нигоҳлар эса ҳамон унда, умид билан мўлтираб турарди.
Бу болаларнинг юрагида улкан , жудаям улкан дард бор. Шу даргоҳга қатнаётганига сал кам икки йил бўлди. Хафтада бир келиб машғулот ўтсада, ўша бир кунда бир дунё изтироб билан кетади. Турфа тақдирлар, чин ва тирик етимлар кўраётган меҳр ва тортаётган азобнинг охири йўқдай...Баъзан дарвоза хатлаб кирмаёқ ҳаёлан ўзини кар ва кўрдай тутгиси, ҳеч кимни , ҳеч нимани эшитмай роботдай дарсини ўтиб кетгиси келадию, бўлмайди. Қанчалик бефарқ бўлишга ҳаракат қилмасин уддасидан чиқаолмай, айбсиз айбдорлар, бегуноҳ гуноҳкорлар маконининг бир бўлагига айланиб борарди.
Муҳтасар мижжасига қалққан бир томчи нуқрани артиб, қизалоқнинг сочларини силаб жилмайди, сўнг қўл телефонида аллақандай рақамларни териб боягина “ Меҳрибонлик уйи” дан чиқиб кетган тикувчи билан боғланди.
- Дилнавоз, сизга яна битта буюртма бор. Атласдан қолдими?
Севинч қўнғироққа жавоб бераётган одамни танимасада, Дилноза мақтаган тикувчи гапираётганини хис қилди. Гўёки орзусидаги атлас кўйлак худди шу телефон ичидан чиқиб келадигандай, Муҳтасарнинг бағрига сингиб қулоғига қулоғини босганча миқ этмай турарди..
-Қўлингдаги суратми?
-Ха, -деди қизалоқ, кўйлакдан кўнгли тўлгач, -Бу аяжоним, буниси эса ўзимман. Фақат унда жуда кичкина эдим...
Муҳтасарнинг ҳикояси
Наврузга оз қолган бўлсада, ўртада яна бир байрам бор. 8-март. Мен Севинчнинг кўйлагини ҳаммадан биринчи тиктиришга қарор қилгандим. Ҳар сафар қорамни кўриши билан югуриб, умид билан тикилувчи қизалоқнинг қатъияти тикувчининг ишини тезлаштиришимга туртки бўлди. Ўша биринчи учрашувдаёқ суратда муҳрланган жувон ва атлас кўйлакли қизалоқ кўз ўнгимдан кетмаяпти. Қизчанинг қисматини унинг ўз оғзидан эшитганимда дод дея ўкириб юбормаслик учун лабимни қаттиқ тишлаган эдим.
Дард тўла ҳикоя қизим тенги мурғак вужуднинг тилидан айтилаётганига ишонгим келмас, гўёки қаршимда ҳаётнинг анчагина аччиқ- чучугини тотган каттагина одам турарди:
- Аяжоним мени ташлаб кетмаган. Йўқотиб қўйганлар холос. Агар манашу суратдагидай атлас кўйлак тиктириб берсангиз, зўр бўларди. Мен уни кийиб, байрамда шеър ўқиб бераман. Худди шунақа қилиб тикишсагина аяжоним таниб олишлари мумкин. Байрамга киночи амакилар ҳам келишар экан. Эшитяпсизми?
“Эшитяпман” дедим, суратдаги ёш жувоннинг юзидан кўз узмай. Кўринишидан жудаям меҳрибон, бағридаги полапонини маҳкам қучиб турган она боласини ташлаб кетганинга сира ишонгим келмасди. Бир ярим ёшлар чамасидаги Севинчнинг эгнидаги атлас кўйлакчанинг бичимига эътибор берган ҳар қандай аёл унинг дид билан тикилганига тан берарди. Эркатой қизалоқлар яхши кўрадиган этак ости варварақлар, ўнг кўксига кўндирилган чиройли капалакча ва ялтироқ пистончаларнинг ҳам ўз ўрни бор эди.
- Худди шунақа қилиб тиктириб берасиз-а? – деб такрорланган саволдангина ўзимга келиб, розилик билдириб бош ирғадим. Қувониб кетган Севинч икки юзимдан чўлпиллатиб ўпар экан, хали тайёр бўлмаган кўйлакка қандай миннатдорчилик билдиришни билмасди.
- Мана кўрасиз! Агар худди шунақа кўйлакча кийсам борми, ойим мени олиб кетади. Телевизордан кўрсатишни эса мудира ойимиз ваъда берганлар. Мен ҳар куни Худодан шунақа кўйлак сўраган эдим, у сизни юборибдида! Энди аяжонимни ҳам юборади. Мен бунга ишонаман...
Қизалоқ яна нималар дегани эсимда йўқ. Тинмай бидирлаётган мурғак гўдак одам боласи эмас, фариштага ўхшарди. Гўё тақдири номаълум онаси уч-тўрт қадам наридаю, унинг бағрига отилиши учун эса биттагина атлас кўйлак кифоя эди.
- Капалаги ҳам бўладими?
- Албатта бўлади қизим!
- Тошчалари ҳам ялтирайдими?
- Ялтирайди қизим.
- Ваъда берасизми?
- Ваъда беряпман болам!
Ваъдамни бажаришимга ишончи комил бўлгачгина чиройи очилган Севинч, жилмайиб хайрлашган эди....
Севинчнинг ҳикояси
Уррааа!
Атлас кўйлагим чиройли чиқибди. Худди суратдагидек. Солиштириб кўрдим. Варварақлари, тошчалари, капалаги ҳам бир ҳил. Ростини айтсам, шеъримни яхши ёдламаган эдим. Лекин кўйлакни бир кун олдин тикиб келишгани учун ёдлаб ташадимей! Атлас кўйлак узун шеърни ҳам ёдлатиб ташар эканда! Байрам ҳам бошқача бўлди. Хаттоки, киночи амакилар ҳам қойил қолишди. “Маладец” дейишгани “зўр”дейишганида , тўғрими?! Мана, бир хафтадан бери уни эгнимдан ҳеч ким ечтира олмайди. Хаттоки мудира ойимизнинг ҳам тиши ўтмади. Фақат тундагина кийимимни алмаштираман. Байрам куни эса умуман ечганим йўқ, шундай ухлаб қолибман. Биласизми тушимда кимни кўрдим? Топдингиз!
Аяжонимнида!
Тўғри, тушимда уларни кўп кўрганман. Аммо бу тушим бошқача бўлди. Улар ҳар доимгидек хафа эмас, мен томон чопиб келарди. Демак, улар мени таниган.
Албатта танийдида! Ахир мен шунча ҳаракат қилдимку!
Нозима ва Саодат устимдан кулишди. “Ойинг барибир келмайди” деб йиғлатишди ҳам. Мухтасар опага кўпгина илтимос қилгани уялдимда, Бўлмаса уларга ҳам атлас кўйлакча тиктириб берардим...
Кеча бурнимни чимчилаб турадиган боғбон бува ҳам роса кўйлагимни мақтади, кейин одатдагидек дуо қилди. У жуда яхши одам . Болаларга қўшилиб йиғлашлари эса ғалати. Дарахтга чиқиб тиззамни шилиб олганимда аччиқ дорини қўйганлари эсимда. Ўшанда менга қўшилиб йиғлаган эдилар. Ботир оёғини синдирганида ҳам йиғлаган...
Ошпаз хола, чироқ алмаштирадиган амаки, ховлиларни супурадиган Зина опага ҳам кўйлакчам жудаям ёқди. Демак аяжонимга ҳам ёққан. Чунки киночи амакилар олган байрамни кўрганлари аниқ. Қаерда туришимни ҳам топиб келадилар. Яна озгина кутсам бўлди. Озгина...
Муҳтасарнинг ҳикояси
Билмадим, бу нима? Қизалоқнинг орзусими ёҳуд Аллохга етган ноласи?! Шунақаси ҳам бўладими? Астойдил қилинган орзулар ушалишига ишонаман, аммо бунчалик тез амалга ошишини ҳаёлимга келтира олмасдим. Одатдаги шанбаларнинг бирида мен кутиб олган мудиранинг кўзлари жиққа ёш, тилининг учида турган қувончни қандай айтишни билмасди.
- Сенга зўр ҳушхабарим бор. Хозироқ айттмасам ўлиб қоламан.
-Қанақа хушхабар?-дедим, ёш боладай сакрашга тайёр мудиранинг холатидан хайрон бўлганча.
- Cевинчнинг онаси келди!
-Нима?
Оёғимнинг остидаг ер чайқалиб кетгандай бўлди.
Биттагина саволдан сўнг танглайимга ёпишиб қолган тилим айланмай қотиб қолдим.
- Ха. Келди. У қизини олиб кетмоқчи. Хужжат тўғирлаяпти.
Қулоқларимга ишонгим келмасди. Бу мўъжизами, ёки Аллохнинг меҳрими била олмай хайратдаман.
Худди шу дақиқаларда Севинчнинг
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 2 3 4 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 6
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top